Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Истеъмолчи бурчаги

Зарарни қоплаш мақсадида

 

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги шартнома ўзининг мажбуриятларини яхши билган ҳайдовчилар учун зарурий ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Уни тузадиган иккинчи тараф ҳақида нималарни айтиш мумкин.

 

Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ўз транспортини «Универсал суғурта» суғурта компаниясида мажбурий суғурта қилдирди. Истеъмолчи йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ўзининг ва бошқа бир фуқаронинг автомашинасига зарар етказади. Суд қарорига кўра бахтсиз ҳодисага учраган машинага етказилган зарарни қоплаш истеъмолчи зиммасига юклатилди. Зарарни қоплаш учун истеъмолчи бир неча бор «Универсал суғурта» суғурта компаниясига мурожаат қилади, аммо компания компенсация пулларини тўлаб беришдан бош тортади. Бундан кейин у Президентнинг виртуал қабулхонаси порталига мурожаат қилади. Унинг мурожаати Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан кўриб чиқилади, муаммони ўрганиш жараёнида суғурта компанияси истеъмолчи олдидаги ўз мажбуриятларини тегишли қоидаларга мувофиқ бажармаганлиги маълум бўлади. Шундай қилиб истеъмолчига 14,2 млн сўм суғурта пули «Универсал суғурта» суғурта компанияси томонидан тўлаб берилишига эришилди.

 

consumer.uz ва antimon.gov.uz хабарлари асосида.

Прочитано: 176 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика