Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Истеъмолчи бурчаги

Мебелда нуқсонлар бўлганда

 

Узоқ кутилган мебелнинг сотиб олиниши Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга сабаб бўлди.

 

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро «Саркор мебель» мебель дўконидан 18 млн сўмга юмшоқ мебель сотиб олди. Уйга келгач 3 таси сифатсиз чиқди. Харидор олинган мебелни бир неча марта дўконга қайтаришга уринди, бироқ бу самара бермади.

Истеъмолчи Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилди. Мурожаатни ўрганиб чиқиш жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича дқкон вакили билан суҳбатлашилди. Шундан сўнггина мебель камчиликлари бартараф этилишига эришилди.

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:

● товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

● товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

● товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

● харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

● шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш («Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-м.).

Прочитано: 115 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика