Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Кадрлар бўлими

Ўқишдан бўш вақтда

 

1 курс магистранти давлат корхонасида режа бўлими бошлиғи лавозимида тўлиқ ёки 0,5 ставкада ишлашга ҳақлими?

 

– Олий маълумотга эга бўлган шахслар бўлим бошлиғи лавозимини (исталган ва бошқа тармоқларда) эгаллаши мумкин, давлат корхоналари учун бу мажбурий талаб ҳисобланади (ХАЛИКК-2017). Магистрант сўзсиз олий маълумотга эга бўлади, чунки у бакалавр даражасини эгаллаган. Шу боисдан маълумотига қараб уни бўлим бошлиғи лавозимига қабул қилиш мумкин.

Бироқ кундузги шаклда таълим оладиган талабаларга, шу жумладан магистрларга ўқишдан бўш вақтларида олий ўқув юртида ҳамда бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлашга рухсат берилади (АВ томонидан 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 50-б.). Талаба билан, агар ўқишдан бўш вақтларида шундай режимда ишлаш имкони бўлса, 0,5 ставкадан кўпроқ ишлаши учун меҳнат шартномасини тузиш мумкин, иш берувчи эса уни якка тартибдаги иш билан таъминлаши лозим.

Иш берувчи магистрантни ишга қабул қилишга қарор қилганда, барча ходимлар учун белгиланган иш режимида ишлай олмаслиги сабабли уни масъул лавозимларга ишга қўйишнинг мақсадга мувофиқ бўлиш-бўлмаслигини ҳисобга олиши лозим.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 379 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика