Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ҳужжатларни сўраб олиш – ҳуқуқ, мажбурият эмас

 

Фирма IT-фаолият билан шуғулланади, хостинг хизматларини кўрсатамиз. Мижозларимиз – ўзбекистонлик жисмоний ва юридик шахслар. Шартномани одатда масофадан туриб тузамиз. Хизматларни кўрсатаётганда амалда жисмоний шахснинг турар жой манзили фирма учун муҳим бўлмайди. Жисмоний шахс билан шартнома тузганда шартномада унинг паспорт маълумотларини кўрсатамиз. Сўнгги ўзгаришларга мувофиқ жисмоний шахснинг паспортида ёки  ID-картасида доимий пропискадан ўтган манзили олдингидек кўрсатилмайди. 

Жисмоний шахс билан шартнома тузиш учун унинг доимий яшаш жой манзилини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилмаса ҳам бўладими?

 

– Бўлади, бу ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди.

Шуни қайд этиш лозимки, айни вақтда биометрик паспортга унинг эгасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади (Низомнинг 15-б., 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Таъкидлаш керакки, фақат айрим ҳоллардагина қонун ҳужжатлари шартномага муайян ҳужжатларни илова қилиш мажбуриятини юклайди (Низомнинг 11-б., 26.11.2002 йилдаги 407-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

Умумқабул қилинган қоидага кўра, шартнома тузиш учун контрагентдан бирор-бир ҳужжатларни талаб қилиш сизнинг мажбуриятингиз эмас, балки ҳуқуқингиз ҳисобланади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 6-м.).

Юқорида келтирилганлардан келиб чиқиб, жисмоний шахснинг доимий яшаш манзилини тасдиқловчи ҳужжатни шартномага илова қилмаслиги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайди.

Прочитано: 129 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика