Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Муддати ўтказиб юборилган тўлов учун пеня тўланади

 

Коммунал хизматларни кўрсатувчилар билан тузилган шартнома шартлари асосида тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун бир томонлама пеня ҳисоблашлари мумкинми?

 

– Коммунал хизматларни кўрсатувчилар кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун бир томонлама тартибда пеня ҳисоблаш ҳуқуқига эгалар. Бундай шарт қонун ҳужжатларида ҳам, истеъмолчи билан тузиладиган шартномада ҳам мустаҳкамлаб қўйилади.

Масалан, иссиқлик таъминоти ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун белгиланган муддатда тўловлар тўланмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня тўланади, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда:

●   юридик шахс бўлган истеъмолчилар томонидан – 0,4 фоиз миқдорида;

● аҳоли томонидан – 0,1 фоиз миқдорида (Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 99-б., Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 108-б., 15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМҚга 1, 2-иловалар).

Истеъмол қилинган табиий газ ҳақи келишилган муддат доирасида ўз вақтида тўланмаганда ҳам истеъмолчи пеня тўлайди (Қоидаларнинг 93-б., 12.01.2018 йилдаги 22-сон ВМҚга ­2-илова).

Маиший истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар (Қоидаларнинг 113-б., 22-сон ВМҚга 1-илова). Бу қоида ЭҲНАТ ҳисоблагичларига эга бўлмаган истеъмолчиларга нисбатан қўлланилади.

Прочитано: 145 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика