Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ўзини ўзи банд қилган шахс учун шартнома

 

Корхона билан ўзини ўзи банд қилган шахс ўртасида хизматлар кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган. Шартноманинг муддати тугамоқда, лекин корхона унинг муддатини яна 2 ойга узайтириш ниятида. Жисмоний шахснинг бунга қаршилиги йўқ. 

Жисмоний шахс билан қўшимча келишув тузган ҳолда ФҲТ шартномасини узайтириш мумкинми?

 

– Фуқаролик қонун ҳужжатлари фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни қўшимча келишув орқали узайтиришни тақиқламайди.

Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади (ФК 384-м.).

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади (Низомнинг 6-б., 23.12.2020 йилдаги 806-сон ВМҚга 1-илова). Сизнинг вазиятингизда, экспертнинг фикрига кўра, ҳар ҳолда янги шартнома тузган маъқул. Қонун ҳужжатларида «бир марталик иш» тушунчасига таъриф берилмаган. Шунга қарамай, мазмунидан келиб чиққанда, бир марталик иш уни бажаришда муддатнинг чекланганлигини назарда тутади. Ўзини ўзи банд қилган шахс билан ФҲТ шартномасига қўшимча келишувнинг тузилиши эса муайян даврийликни яратади.

Прочитано: 526 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика