Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 12 / Кадрлар бўлими

Иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан чақириб олиш

 

Ходимга унинг аризасига биноан 2 ой муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилди. Таътил бошлангандан кейин бир ой ўтгач, у ўзини муддатидан олдин чақириб олишларини талаб қилмоқда. Иш берувчи ходимнинг талабини қаноатлантириши ва таътил муддати тугагунга қадар чақириб олишни расмийлаштириши шартми?

 

– МКнинг 150-моддасига асосан ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил (ёки, уни норасмий номлашлари бўйича – «ўз ҳисобидан таътил») берилиши мумкин. Бундай таътилнинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у бир йил мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. Шу тариқа, таътилнинг ушбу тури мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай корхонанинг ходимига унинг ўз аризаси ва иш берувчининг розилиги билан берилиши мумкин (МК 150-м.), бундан иш берувчи бундай таътилни ходимнинг хоҳишига кўра расмийлаштириши шарт бўлган ҳоллар мустасно.

Тегишинча, агар «иш ҳақи сақланмайдиган таътил» умумий қоидага биноан иш берувчининг розилиги билан расмийлаштирилса, чақириб олиш ҳам худди шу тартибда амалга оширилади. Яъни иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилда бўлган ходим чақириб олиш ҳақида буйруқ чиқарилишини бир томонлама тартибда талаб қилишга ҳақли эмас.

Агар ходимни чақириб олишдан иш берувчи манфаатдор бўлса, ходим чақириб олишга рози бўлган тақдирда, қоидага кўра, билдиришномада ёки лавозим хатида ёхуд ўзининг аризасида чақириб олишга қарши эмаслигини кўрсатади. Агарда чақириб олишдан ходимнинг ўзи манфаатдор бўлса, у иш берувчига тахминан қуйидаги мазмундаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин: «... шу санадан бошлаб иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътилдан чақириб олишингизни сўрайман».

Шу тариқа, 2 ой муддатга «ўз ҳисобидан» таътил берилган ходим бир ойдан кейин ишга чиқиши мумкин, бироқ – фақат иш берувчининг розилиги билан.

Иш берувчининг розилиги ходимнинг ёзма равишдаги аризасида тегишли муносабат белгиси қўйиш билан расмийлаштирилади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, шундай таътил тури мавжудки, бундай таътилда бўлган ходим ишга иш берувчининг розилигисиз чиқишга ҳақли. Жумладан, МКнинг 234-моддасига асосан болани парваришлаш учун бериладиган таътил вақтида аёллар ёки бошқа шахслар (боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари) хоҳишларига биноан тўлиқсиз иш вақти шартларида ёки иш берувчи билан келишган ҳолда уйда ишлашлари мумкин. Мазкур ҳолда ходимнинг ишга чиқиши учун иш берувчининг розилиги талаб қилинмайди.

 

Ленара Хикматова, «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти.

Прочитано: 369 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика