Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 12 / Паспорт масалалари

Доимий рўйхатга олиш – ЯИДХП орқали

 

Тошкент шаҳрида Давлат хизматлари маркази орқали яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?

 

– Доимий рўйхатга олиш учун фуқаро ва мулкдор Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 28.12.2019 йилдаги 1049-сон қарорига 1а-илова) ­3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан электрон шаклда тўлдирилади:

● мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

● 16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

● ЎзР Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

● ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.

ЯИДХП орқали хизмат кўрсатилганда, зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг мулкдор уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Электрон рақамли имзоси бўлмаган ҳолларда, шахсий имзо ва идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда, мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги) тақдим этилади.

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали хизмат кўрсатилганда, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (МваФРБ) томонидан лозим бўлган маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали олинади (Низомнинг 25-б.).

Прочитано: 424 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика