Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 12 / Паспорт масалалари

Ҳарбий хизматчини доимий рўйхатга олиш

 

Ҳарбий хизматчиман. Яқинда мени ҳарбий хизматни ўташ учун Жиззах вилоятидан Тошкент  вилоятига ўтказишди. Айни пайтда оилам билан Чирчиқ шаҳрида танишимнинг квартирасида яшаяпман, уни ҳарбий қисмдан бериладиган пуллик компенсация ҳисобидан ижарага олганман.

Мен ва оилам қандай тартибда доимий рўйхатга олинади?

 

– Рўйхатнинг 12-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ((14.09.2007 йилдаги ПҚ-694-сон қарор билан тасдиқланган) мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.

Ушбу фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

● Низомга 1-иловга мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

● доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ёхуд Қуролли Кучларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

● болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

● Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жойни белгиланган тартибда хусусий мулк қилиб олганда, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой олганда улар Рўйхатнинг 1-бандига асосан доимий рўйхатга олинади (Низомнинг 21-б.).

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 294 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика