Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 08 / Паспорт масалалари

Бошқасига топшириш керак

 

Акциядорлик жамиятининг масъул ходимиман. Заводимиз ҳудудида хорижий пудрат ташкилоти фаолият юритади, у ўз компаниясига хорижий ходимларни таклиф этган. Айни пайтда хорижий ходимларнинг мамлакатимизда бўлиш визасининг муддати тугаяпти. Улар акциядорлик жамиятимиз раҳбариятидан Фуқароликни расмийлаштириш ва миграция бош  бошқармасида визаларни узайтиришда ёрдам кўрсатишни сўрадилар.

Буни улар учун буни амалга оширишим мумкинми? 

 

– Таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар, шу жумладан туроператор ва турагент:

● чет эл фуқароларига уларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида (ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова) назарда тутилган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўз вақтида тушунтириб берилишини, чет эл фуқаролари билан муносабатларда белгиланган ҳуқуқий меъёрлар аниқ бажарилишини таъминлайдилар;

● чет эл фуқароларининг тегишли ҳисобини юритадилар (Ўзбекистон Республикасига шахсий ишлар билан нотижорат мақсадларда келаётган чет эл фуқароларини қабул қиладиган ва уларга турар жой берадиган жисмоний шахслар бундан мустасно);

● Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида хабардор қилиш ёки ЎзР ИИВнинг тегишли бўлимларига мурожаат қилиш йўли билан уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини, республика ҳудудида ҳаракатланишини ҳамда ўзларига белгилаб берилган бўлиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини таъминлаш учун жавобгар бўладилар (Қоидаларнинг 5-б.).

Чет эллик фуқаро ташкилотлардан бирининг таклифига мувофиқ келган ҳолларда бошқа ташкилот ушбу фуқарога нисбатан мажбуриятларни ва Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган жавобгарликни зиммасига олган ҳолда, уни ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ҳуқуқига эга (Қоидаларнинг 6-б.).

Шу тариқа, пудрат ташкилоти сизнинг акциядорлик жамиятингиздан ўзининг хорижий мутахассислари учун ЎзР ТИВ МваФРББда визалар муддатини узайтиришни ёзма тартибда расмийлаштиришни сўрашга ҳақлидир.

Прочитано: 51 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика