Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 08 / Хўжалик юритиш қоидалари

Буйруқ билан расмийлаштиринг

 

Корхонада ошхона ташкил қилинган. Ундан фақат корхона ходимлари фойдаланадилар.

Бепул овқатланиш таъминланиши юзасидан буйруқ қандай тўғри расмийлаштирилади? 

 

– Иш берувчи ўз ходимларининг овқатланишини таъминлайдиган бўлса, бу жамоа шартномасида ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатларида акс эттирилиши лозим. Буни раҳбар буйруғи билан расмийлаштириш мумкин. Ушбу ҳужжатларда ходимларга бепул овқатланиш тақдим этилишининг муайян тартиби белгиланади ва ҳар бир ходимга сарфланган суммани ҳисоб-китоб қилиш қоидалари белгиланади.

Буйруқ вариантларидан бири қуйидагича:

 

БУЙРУҚ

__________ МЧЖ ходимлари учун бепул овқатланишни ташкил этиш тўғрисида

 

___________ МЧЖ ходимларининг ижтимоий шароитини яхшилаш ҳамда меҳнат фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. _________________ МЧЖ ходимларининг иш вақти (сменаси) давомида овқатланиш учун бериладиган танаффусларда корхона ҳисобидан ошхонада бепул овқатланиши ташкил этилсин.

2. Директор ўринбосари Ф. И. О. (ва (ёки) тегишли мансабдор шахс):

овқатланишни ташкил этиш (аутсорсинг) бўйича хўжалик юритувчи субъектлар билан шартномалар тузилишини таъминласин  (корхона штатида ошпаз ходимлар мавжуд бўлмаган тақдирда);

корхона ошхонасини озиқ-овқат маҳсулотлари (сабзавотлар, мевалар, ёрма ва бошқалар) билан ўз вақтида таъминласин;

овқатланиш учун талонлар чиқарилишини ва улар қатъий ҳисобга олинишини ҳамда ходимларга тарқатилишини ташкил этсин. Берилган талонлар бўйича ҳисобот ўз вақтида ҳисобга олиш ва солиқ солиш учун ______________ МЧЖ бухгалтериясига тақдим этилсин.

3. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш _____________ зиммасига юклансин.

 

Раҳбар ________________

 

 

Нурали Нурмуҳамедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 368 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика