Norma.uz

Атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори 11 фоизга камайган

 

2020 йилда саноат корхоналари ва транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига 2 299 минг тонна ифлослантирувчи модда чиқарилган. 

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Қайд этилишича, ифлослантирувчи моддаларнинг 220,5 минг тоннаси қаттиқ модда, 357,9 минг тоннаси олтингугурт диоксиди, 1 166 минг тоннаси углерод оксиди, 243,3 минг тоннаси азот оксидлари, 487,3 минг тоннаси углеводород ва 58,9 минг тоннаси бошқа моддаларни ташкил қилади.

2020 йилга келиб атмосфера ҳавосига ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2016 йилга нисбатан 11 фоизга ёки 255,8 минг тоннага камайган.

Бугунги кунда саноат корхоналари томонидан атмосферага бир неча юз минг ифлослантирувчи модда чиқарилмоқда. Бу эса жами чиқарилаётган ифлослантирувчи моддаларнинг 37 фоизини ташкил этади.

2020 йилда ўтказилган давлат экологик назорати натижасида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахслардир. 18 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳуқуқбузарларга 4,578 млн сўм жарима солинган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори эса 15,305 млн сўмни ташкил қилади. Аниқланишича, 2 724 метр куб бута, 7 812 дона дарахт ноқонуний равишда кесилган.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 318 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика