Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 08 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қўшиб юбориш босқичлари

 

МЧЖни АЖга (давлат улушисиз) қўшиб юборишда қандай ҳужжатлар керак бўлади?

 

– МЧЖни АЖга қўшиб юбориш учун қуйидаги асосий босқичлар амалга оширилиши лозим:

Босқичлар

 

МЧЖ

 

АЖ

 

1

 

Муассислар умумий йиғилиши қўшиб юбориш тўғрисидаги, қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномани ва қабул қилиш-топшириш далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарорларни қабул қилади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 51-м.)

 

Акциядорлар умумий йиғилиши қўшиб юбориш тўғрисидаги, қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномани ва қабул қилиш-топшириш далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарорларни қабул қилади («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 94-м.)

 

Қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада, хусусан, қўшиб юбориш, овоз бериш, МЧЖ устав фондидаги улушларни АЖ акцияларига конвертациялаш тартиби ва шартлари белгиланади

 

2

 

МЧЖ ЯИДХПга қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза юборишдан олдин кредиторлар танишиб чиқишлари учун қайта ташкил этиш тўғрисидаги хабарни эълон қилади (Низомнинг 28-б. 1-хатбошиси, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова). Қўшиб юбориш муносабати билан ўзи келиб қайта рўйхатдан ўтказишни амалга оширган тақдирда қайта ташкил этиш тўғрисидаги хабар ЯИДХПда Давлат хизмати марказининг масъул ходими томонидан эълон қилинади

 

Қайта ташкил этиш тўғрисидаги хабар Корпоратив маълумотлар ягона порталида ва АЖ корпоратив веб-сайтида берилади (Низомнинг 28-б. 2-хатбошиси)

 

3

 

Зарурат бўлганда, МЧЖ қўшиб юбориладиган АЖ акцияларини қўшимча чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилади

 

4

 

2 та жамият иштирокчиларининг қўшма умумий йиғилиши янги таҳрирдаги АЖ уставини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади

 

5

 

Реестрга МЧЖ фаолияти тўхатилиши ҳақидаги ёзув киритилади

 

АЖ қайта рўйхатдан ўтказилади

 





 

Акцияларнинг жойлаштириш (акцияларни уларнинг дастлабки эгаларидан бошқаларга ўтказиш) юридик шахсларни қўшиб юбориш орқали уларда қимматли қоғозларни ва (ёки) қайта ташкил этилаётганларнинг улушларини конвертациялаш йўли билан амалга оширилиши мумкин (Қоидаларнинг 74-б., АВ томонидан 30.08.2009 йилда 2000-сон билан рўйхатдан ўтказилган).  Яъни сизнинг ҳолатда МЧЖ устав фондидаги улуш АЖ акцияларига қўшилади, бунда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги ёки инвестиция воситасидаги АЖ депо ҳисобрақамига тегишли ўзгартиришлар киритилади («Қимматли қоғозлар тўғрисида»ги Қонуннинг 36-м.).

Шунингдек, агар 2 та жамият активларининг жами баланс қиймати ёки уларнинг товарларни сотишдан олган ялпи тушуми охирги календарь йил учун 100 000 БҲМдан (24,5 млрд сўм) ошса ёки улардан бири товар (молия) бозорида етакчи ўринни эгалласа, уларни қўшиб юбориш учун Монополияга қарши курашиш органининг олдиндан розилигини олиш лозим (Маъмурий регламентнинг 3-б., ВМнинг 28.05.2020 йилдаги 338-сон қарорга 2-илова).

 

Наргиза Воҳидова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 314 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика