Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 07 / Бухгалтер эътиборига

«ҚҚС бўйича қора рўйхат»: контрагентларни текширинг


ДСҚ шартнома тузишдан олдин контрагентни тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилиш борасида текшириш имконини берадиган янги сервисни ишга туширди. Ундан «лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш» мақсадида фойдаланиш мумкин.

Рўйхатда – 396 та корхона.

 

Ўз ҳамкорингизни текшириш учун:

1) https://soliq.uz/activities/tax-risk-analysis?lang=ru ҳаволаси бўйича ўтинг;

2) контрагентнинг СТИРини кўрсатинг;

3) махсус майдонга расмдаги кодни киритинг;

4) «Излаш»га босинг.

Натижани пастроқда, сўров шакли остида кўринг. Агар «Рўйхатда турмайди» хабари чиқса – сизнинг омадингиз келди! Ушбу мезон бўйича сизнинг бўлғуси ҳамкорингиз ишончли. Бироқ агар жадвалда корхонанинг номи, СТИРи, у рўйхатдан ўтказилган ҳудуд ва Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилган корхоналар рўйхатида турган рақами бироз ёритилиб кўрсатилса, билингки: контрагент камида қуйидаги мезонлардан бирига мувофиқ келади:

● таъсисчилигида (раҳбарлигида) рўйхатдан ўтган икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъектлари 1 йил муддатгача фаолият юритган ҳолда 100 млн сўм ва ундан ортиқ солиқ мажбуриятини (солиқ қарзини) бажармаган ҳолатлар мавжудлиги;

● бир йил давомида 3 ва ундан ортиқ ҳудудга юридик манзилини ўзгартириши;

● фаолият бошлаган даврдан бошлаб, қисқа муддатларда йирик миқдорда товар айланмасини амалга ошириб, расмий ишлаётган ходимлар сонини кам кўрсатиш;

● расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаши, улардан фойдаланиши ва реализация қилиниши;

● харид қилинган товарларни (шу жумладан, импорт) реализация қилмасдан қолдиқда акс эттирилиши ва (ёки) товар қолдиғи мавжуд бўлган ҳолда қўшимча равишда айнан шу товарларни харид қилиниши;

● солиқ мажбуриятини бажармаган субъектларни ўзига қўшиб олиш натижасида банкротлик эълон қилиши;

● солиқ тўловчи томонидан қайд этилган манзил уч ва ундан ортиқ солиқ мажбуриятини бажармаганлиги натижасида банкрот деб топилган, шунингдек солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган бошқа солиқ тўловчилар томонидан кўрсатилган манзил билан мос келиши;

● ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқларни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик фактлари аниқланганда.

 

Ушбу рўйхатга тушиш корхона учун қанчалик хавотирли?

Ушбу рўйхатга кирган 396 та корхона ва уларнинг 10 мингга яқин контрагентлари аниқлаштирилган солиқ хисоботини тақдим қилиш ҳамда ҳисобланган солиқ суммаларини тўлаш талаб қилинган тегишли хабарномаларни олишди. Агар талаблар бажарилмаса, солиқ органи ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини бермасликка ёки уни бекор қилишга ҳақли.

Талаблар бажарилгандан кейин рўйхатга киритилган корхоналар ундан чиқарилади.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 38 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика