Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 07 / Солиқ солиш

ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш муддатини ўтказиб юборган бўлсангиз

 

Тадбиркор Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС ва фойда солиғи тўлаши керак бўлганлигини бир неча ой эътибордан четда қолдирди. Бунда у солиқ органларидан тегишли хабарномалар олмаган. Регулятор томонидан эътирозлар бўлмаслиги учун қандай йўл тутиш лозим? Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз тавсияларини берди:

 

– Амалиётда айланмадан солиқ тўловчи у рўй берганда ҚҚС ва фойда солиғига ўтиши шарт бўлган СКнинг 461-моддасида назарда тутилган пайтни ўтказиб юборадиган вазиятларга жуда кўп дуч келади. Мен бундай тадбиркорларга ёрдам беришимга тўғри келган. Бир тадбиркор шунчаки 1 млрд дан ошиб ўтганини сезмай қолди – бу у реализация қилаётган товарларга талаб юқори даражада бўлган даврда рўй берган. Бошқаси – хориждан товар олган ва билмаслиги туфайли импорт операцияси амалга оширилган пайтдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак бўлганлигини ўтказиб юборган.

 

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим?

Биринчи навбатда – имкон қадар тезроқ солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилинг. Ва ҚҚС тўловчиси кодини олган пайтдан бошлаб – уни ҳисобварақ-фактураларда кўрсатинг, ҚҚС, фойда солиғи ва СКда сизнинг фаолиятингиз учун назарда тутилган бошқа солиқларни ҳисобланг ва тўланг.

ҚҚС ва фойда солиғини тўлаш бўйича мажбурият юзага келган пайтдан бошлаб ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга олишга қадар ўтган давр мураккаб кечган.

Солиқ кодексида солиқ тўловчининг аниқланган хатоларни мустақил равишда бартараф этиш ҳуқуқи борлиги назарда тутилган. Қонунчиликдан келиб чиқадиган мантиққа биноан, у СКга мувофиқ ҚҚС ва фойда солиғини тўлашни бошлаши керак бўлган пайтдан ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоб китобини амалга ошириши шарт. Бироқ муаммо мана: ҚҚСни бутун ушбу давр учун ҳисобварақ-фактуралардан келиб чиқиб шакллантириши зарур. Афсуски, бугун буни амалга ошириш мумкин эмас, олдинги даврлар учун ҚҚС ҳисоб-китобини шакллантиришнинг техник имконияти мавжуд эмас.

Солиқ тўловчи ҳисобварақ-фактураларда ҚҚСни фақат ҚҚС тўловчиси кодини олгандан кейин кўрсатиши мумкин. Бунинг устига ЭҲА тизими ЭҲФни фақат жорий даврда – Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган муддатлар доирасида шакллантириш имконини беради (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова).

Юзага келган вазиятдан қандай чиқиш мумкин? Жавобни биз ЭҲФ операторидан ҳам, Солиқ қўмитасидан ҳам олмадик.

Солиқ тўловчи шунчаки ортиқча машаққатларсиз хатоларни тузатиш имкониятига эга эмас.

Умид қиламанки, яқин вақтда регулятор бундай ҳоллар учун тавсиялар ишлаб чиқади, шунингдек зарурат бўлганда НҲҲга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.

Ўз мижозларимиз билан эса, биз бундай йўл тутдик:

● ҚҚС ва фойда солиғини тўлаш бўйича мажбурият юзага келган пайтдан бошлаб тушум кўчириб ўтказилганлиги учун пеня ва жаримани ҳисобга олган ҳолда уларни ҳақиқатда тўлаш бошлангунга қадар бўлган бутун давр учун фойда солиғи ва ҚҚСни ҳисоблаб чиқардик;

● фойда солиғи бўйича – ҳисоб-китобни топширдик ва тўловни амалга оширдик;

● техник имконият мавжуд бўлмаганлиги боис ҚҚС ҳисоб-китобини топшира олмадик, бироқ пулларни ҳисобвараққа олдиндан тўлов сифатида тўладик.

Энди қачон солиқчилар бизни назорат тадбирлари доирасида ҳисоблаб чиқади деб кутмоқдамиз. Ўйлайманки, бу яқин вақтдаги камерал текшируви доирасида рўй беради.

Умид қиламанки, биз мустақил равишда СКга мувофиқ солиқларни, пеняларни ва жарималарни тўлашга ҳаракат қилганимиз солиқ органлари томонидан айбни енгиллаштирадиган ҳолат сифатида ҳисобга олинади.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 78 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика