Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 07 / Мутахассис тушунтиради

БҲМСдан воз кечишга ҳали эрта

 

МҲХСга ўтишда бухгалтерия ҳисобини халқаро ва миллий стандартлар бўйича параллел тарзда юритиш зарурми? «TRI-S-AUDIT» аудиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА ушбу масала юзасидан профессионал фикри билан ўртоқлашди:

 

– Биринчи қарашда – агар масалага расман ёндашилса – ҳисобни дарҳол МҲХС асосида юритиш зарур. Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузишдан иборатдир («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг ­4-моддаси). МҲХСга ўтган корхоналар МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритишлари ва молиявий ҳисобот тузишлари кераклиги келиб чиқади (24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарор). Солиқ ҳисоби эса бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосланади (СК 76-м.). Статистика ҳисоботида молиявий ҳисобот ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланилади, яъни – яна МҲХС базасида.

Ўтишда биринчи иш билан инвентаризацияни ўтказиш ва олдинги уч йил учун МҲХС бўйича ҳисобот тузиш – яъни кирувчи маълумотларни шакллантириш, шунингдек МҲХС асосида корхонанинг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш зарур. Ва фақат шундан кейин МҲХС бўйича ҳисоб юритишни бошлаш мумкин.

Бироқ қачонки ушбу масалага чуқур кириб борсангиз, ҳаммаси шунчаки осон ва бир маънода бўлиб чиқмайди.

Кўп амалиётчилар МҲХСга ўтишда ҳеч бўлмаганда дастлабки вақтда БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисобини сақлаб туриш мақсадга мувофиқлигини далиллар билан исботлашмоқда. Ва – 2021 йил 1 январга қадар бўлганидек, ундан солиқ ҳисоби мақсадларида фойдаланган маъқул. Бундай позиция БҲМС ва МҲХС бўйича ҳисоб тафовутга эгалиги билан асосланади.

Масалан, БҲМСдан фарқли ўлароқ, МҲХС бўйича импорт қилинадиган товарлар ва хизматлар учун берилган бўнаклар (жумладан асосий воситалар учун берилган бўнаклар) баланснинг монетар моддалари ҳисобланмайди ва бинобарин, валюта курси ўзгарганда тузатиш киритилиши (қайта баҳоланиши) лозим эмас. Бу эса импорт қилинадиган АВ, ТМЗ ва хизматлар суммалари, кейинчалик эса – реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи ва давр харажатлари МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобида БҲМС бўйича ҳисобдан фарқ қилишини англатади.

Экспортга ҳам худди шу тааллуқли.

Бундан ташқари, бўнакни олишда миллий стандартлар бўйича тушум МҲХС бўйича тан олинадиган тушумдан фарқ қилади. Ўз навбатида солиқ ҳисоботи импорт бўйича реализация қилишдан олинган тушумни бошқача тан олишни талаб этади. Бу ерда товар Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганлиги факти асос учун қабул қилинади. Бундан келиб чиқадики, бу умуман ҳисобнинг учинчи тури. Бироқ агар ҳисоб мулоҳазаларга эмас, балки бошланғич ҳужжатларга ва уларни айнан акс эттиришга асосланса, солиқ ҳисоботини тузиш ва ўзининг ҳақлигини исботлаш осонроқ бўлади.

 

Нима қилиш лозим?

Мен шошилиб қарор қабул қилишдан эҳтиёт бўлиш ва шаклланган ҳисоб юритиш амалиётидан ҳозирча воз кечмасликни маъқул кўрардим. Мамлакатда катта кадрлар танқислиги сезилмоқда. МҲХС бўйича ҳисобни солиқ ҳисоботига боғлаш юзасидан талай саволлар мавжуд, улар ҳозирча қонунчилигимиз доирасидаги ечимга эга эмас.

Эндигина МҲХСга ўтган корхонада МҲХС бўйича ҳисобнинг сифати қандай бўлишини аниқлашнинг мутлақо имкони йўқ. Ҳисоб юритишнинг автоматлаштирилган дастури ҳам кўпчилик – ҳатто йирик корхоналар учун ҳам эришиш қийин бўлган ҳол.

Параллель ҳисобни юритиш – бу ўзи хос кафолат. Анча тушунарли бухгалтерлик иш ҳужжатлари қўл остида бўлади, зарурат бўлганда уларга мурожаат қилиш мумкин.

Йил ўтгандан кейин сизнинг МҲХС бўйича ҳисобингиз аудиторлар томонидан текширилиб, улар ўз хулосаларини беришгандан кейин – келаси йилда МҲХС ва БҲМС бўйича ҳисобни параллель равишда юритиш ёки юритмаслик ҳақида қарор қабул қилса бўлади. Менинг фикримча, кўпчилик кейинчалик ҳам ҳисобни параллель равишда юритишга қарор қилишади.

МҲХСга ўтиш жараёни – бир йиллик иш эмас. Барча масалаларни ҳал қилиш учун қанча вақт талаб этилиши айтиш ҳозирча мураккаб.

Биринчи йили сиз кўп эътиборингизни кадрларни махсус курсларда тайёрлаш, бухгалтерлик дастурларини созлаш, ҳисоб сиёсатининг янги таҳририни ишлаб чиқишга қаратишингизга тўғри келади. Ушбу жараёнларга тажрибали маслаҳатчилар ва аудиторларни жалб қилинг. Мазкур жараёнларда маълум тажрибага эга бўлган ва кейинчалик корхонада МҲХМ бўйича ҳисоб юритадиган ёки юритишга ёрдам берадиган мутахассисларнинг иштирок этиши муҳимдир.

Яна бир бор такрорлайман: БҲМС бўйича ҳисоб сиз учун ўзига хос эҳтиёт қилиш ва кафолат бериш вазифасини ўтайди. Жуда бўлмаганда мутахассислар сизга БҲМС бўйича йиғилган маълумотларни МҲХС бўйича ҳисоботга трансформация қилишда ёрдам беришади. Ва бу – йил охирида МҲХС бўйича йиғилган маълумотларда кўплаб хатолар ва номувофиқликлар аниқланганда ҳисобот даври учун бошланғич ҳужжатларнинг бутун массивини кўтариб, ҳисоб-китобларни нолдан шакллантиришга қараганда энг яхши вариантдир.

 

Олег ГАЕВОЙ

тайёрлади.

Прочитано: 362 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика