Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 07 / Жавоб берамиз

Онлайн-НКМ олдингизми – фойда солиғини камайтиринг

 

Корхона 2020 йил декабрда 2 та онлайн-НКМни сотиб олган. Ҳар бир хариди 2 100 000 сўмни ташкил қилган, бундан ташқари, кассирга НКМ билан ишлашни ўргатиш учун 223 000 сўмдан ва фискал модуль учун 223 000 сўмдан тўланган. Ҳар бир онлайн-НКМ бўйича умумий харажатлар 2 546 000 сўмни ташкил қилган, жами 2 та онлайн-НКМга 5 092 000 сўм сарфланган. Корхона фойда солиғини ҳар бир НКМни олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, БҲМнинг 10 баравари миқдорига, яъни 1 бирлик учун 2 230 000 сўмга камайтиришга ҳақлидир.

2 та онлайн-НКМ харид қилинганда Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 101-сатрида фойда солиғи бўйича камайтирилган қандай сумма акс эттирилиши лозим?

 

– Хўжалик юритувчи субъектларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар солиқ органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади (6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармоннинг 3-б. «а» кичик б.).

Кассирни онлайн-НКМда ишлашга ўргатиш учун тўлов мазкур харажатлар таркибига киритилмайди. Сизнинг ҳолатда онлайн-НКМни харид қилиш қиймати (2 100 000 сўм) ва фискал модулга хизмат кўрсатиш қиймати (223 000 сўм) тегишли харажатлар ҳисобланади. Жами харажатлар 2 323 000 сўмга тенг.

2020 йил декабрда БҲМ 223 000 сўмни ташкил қилган, БҲМнинг 10 баравари 2 230 000 сўм бўлган. Амалда 1 та онлайн-НКМга оид харажатларингиз ушбу суммадан ортиқ бўлганлиги сабабли, ҳар бир онлайн-НКМ бўйича солиқни 2 230 000 сўмга камайтиришни қўллашингиз мумкин. my.soliq.uz сайтида жойлаштирилган Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 101-сатрида, агар ушбу онлайн-НКМлар солиқ органларида 2021 йил 1 январга қадар рўйхатдан ўтказилган бўлса, солиқнинг 4 460 000 сўмга камайтирилган суммасини акс эттиришингиз керак.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 371 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика