Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 07 / Жавоб берамиз

Халқаро шартномага асосланинг


Ташкилот («A» МЧЖ) ЎзРда рўйхатдан ўтказилган. Ягона муассиси чет эл юридик шахси («В» МЧЖ) ҳисобланади, у Сингапур қонунчилиги бўйича рўйхатдан ўтказилган ва фаолият юритади. Франциянинг «С» компанияси «B» МЧЖ муассиси ҳисобланади. Муассисимиз «В» МЧЖ унга дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида Икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳақидаги битим мавжуд. «В» МЧЖ бизга Сингапур резидентлик сертификатини тақдим этди.

1. Муассисимизни дивидендлардан мустақил фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга шахс деб ҳисоблаш мумкинми? Мазкур ҳолатда ЎзР ва Сингапур ўртасидаги Битимни ҳамда ЎзР СКнинг 354, 357, 358-моддаларини қўллаш мумкинми?

2. Ўзбекистон ва хорижий давлат ўртасидаги Битимга мувофиқ норезидентнинг дивидендларига пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладими?

 

1 Халқаро шартнома нормалари ЎзРда тўлов манбаидан даромад олиш учун ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахсларга татбиқ этилади. Бундай даромадлардан мустақил равишда фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда барча таваккалчиликларни қабул қиладиган шахс ушбу даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс деб топилади (СК 6-м. 4, 5, 7-қ.).

Муассис «В» МЧЖ – Сингапур резиденти ўзи таъсис этган Ўзбекистон резиденти бўлган «А» МЧЖдан дивидендлар кўринишида даромад олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқи «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунда белгиланган, сабаби МЧЖ иштирокчиси:

● таъсис этилган жамиятнинг соф фойдасини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлади (Қонуннинг 25-м.);

● зарарлар юзасидан таваккалчиликни ўз зиммасига олади (Қонуннинг 3-м.).

Шу тариқа, сизнинг «А» МЧЖ муассисга дивидендларни тўлашда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган Икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиғи тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш ҳақидаги битимни қўллаши (Сингапур, 24.07.2008 й., 12.09.2008 йилдаги ПҚ-959-сон қарор билан тасдиқланган) ҳамда СКнинг 354, 355, 357, 358-моддаларига амал қилиши шарт. Бунда муассисингизнинг (иштирокчингизнинг) бошқа давлатларда ўз муассиси борлиги далили аҳамиятсиз ҳисобланади.

 

2 Сингапур Республикаси резиденти оладиган дивидендлардан солиқ ставкаси 5%дан ошмаслиги лозим.

Солиқ кодексида норезидентлар учун дивидендлардан олинадиган солиқ ставкаси 10% миқдорида белгиланган. Бироқ ЎзР халқаро шартномасида СКда белгиланганидан бошқача қоидалар назарда тутилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (СК 2-м. 2-қ., 353-м. 1-б.). Ундириладиган солиқ суммаси жами дивидендлар суммасининг 5%идан ошмаслиги лозим (Битимнинг 10-м. 2-б.). Даромадлар норезидентга дивидендлар тарзида тўланганда, башарти норезидент ушбу даромадларга бўлган ҳуқуққа ҳақиқатда эга бўлса, солиқ агенти халқаро шартномада ва СКнинг 6-моддасида белгиланган қоидаларда назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкасини қўллайди (СК 357-м. 4-қ.). Биринчи саволга берилган жавобда айтилганидек, норезидент «А» МЧЖдан дивидендлар олиш ҳуқуқига ҳақиқатда эга бўлади.

Шу тариқа, резидентлик сертификати мавжуд бўлганда (СК ­354-м. 5-қ., 358-м.) сизнинг «А» МЧЖ сингапурлик юридик шахсга тўланадиган дивидендларга 5%лик солиқ ставкасини қўллаши лозим.

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 34 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика