Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 07 / Солиқ солиш

ҚҚС тўлашга ўтиш учун асос

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонада товарларни реализация қилиш бўйича айланма 1 млрд сўмга етмайди. 2020 йил апрелда совға сифатида хориждан автомобиль олинган.

Бу товар импорти ҳисобланадими ва ҚҚС тўлашга ўтиш учун асос бўладими?

 

– Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларни уларни қайта олиб чиқиш мажбуриятисиз олиб кириш товар импорти ҳисобланади («Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 11-м. 4-қ.).

Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режими – бу шундай режимки, унда божхона ҳудудига олиб кирилган товар уни мазкур ҳудуддан қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятисиз эркин муомалада қолади (БК 55-м. ).

Автомобилни совға сифатида олиш учун ҳадя шартномаси тузилади. Корхона ушбу автомобилни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириб бўлганлиги сабабли бу товар импорти ҳисобланади.

ЎзР божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар (товарларни импорт қилувчилар) товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум миқдоридан қатъи назар, ҚҚСни тўловчилар деб ­эътироф этилади (СК 237-м. 1-қ. 6-б.; 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармоннинг 2-б. «б» кичик б.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 387 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика