Сирдарёлик божхоначилар ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бўка тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбирда олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаро М.Д. бошқарувидаги «Спарк» енгил автомобилининг салони ва юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган, сотиш мақсадида олиб келинган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган тахминий қиймати 55 млн сўмлик жами 550 та елим қутида «SAMYUN WAN» номли биологик актив қўшимчалар борлиги аниқланди.
Бу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Саҳифа Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати материаллари асосида тайёрланди.