Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 04 / Мутахассис тушунтиради

ДСҚ алкоголь ва умумий овқатланишга доир масалани тушунтирди

 

Солиқ қўмитасининг матбуот хизмати тушунтиришни soliq.uz сайтида эълон қилиб, унда алкоголни реализация қилувчи умумий овқатланиш корхоналарига 2021 йилда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш талаби татбиқ этилиши масаласи юзасидан идоранинг позициясини тушунтирди.

 

Хусусан, идоранинг хабар беришича, 30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонунга мувофиқ СК алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчаларига 2021 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш мажбуриятини юклайдиган норма билан тўлдирилди (СК 461-м. 2-қ.; ­ЎРҚ-659-сон Қонун 2-м. 33-б., 5-м.).

Улар 2021 йил 5 январга қадар солиқ органларига ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга олиш учун ариза тақдим этган бўлишлари керак эди. Бироқ истисно тартибида ушбу муддат жорий йилнинг 15 январига қадар (15 январь ҳам киради) узайтирилди.

Бунда Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига асосан давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан белгиланган жойларда доимий асосда жойлашган савдо объектлари (дўконлар, киоскалар, ларёклар, павильонлар, дорихоналар, оптика, автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари) турғун савдо шохобчалари ҳисобланади (Қоидаларнинг 3-б. ­5-хатбошиси, ВМнинг 13.02.2003 йилдаги ­75-сон қарорига 1-илова).

Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларига асосан эса умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект бу умумий овқатланиш соҳасида кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахсдир (Қоидаларнинг 2-б., ­ВМнинг ­75-сон қарорига 2-илова).

Юқорида баён этилганларга биноан турғун савдо шохобчалари орқали алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан пиво билан чакана савдо қилувчи юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб жами даромади миқдори ва давлат рўйхатидан ўтказилган санадан қатьи назар барча амалга ошириладиган фаолият турлари бўйича ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтадилар.

СКнинг 461-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда СКнинг 461-моддаси 2-қисми 9-банди нормалари умумий овқатланиш соҳасида фаолият доирасида алкоголли маҳсулотларни реализация қилувчи солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бунда Президентнинг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (30.10.2020 йилдаги ­ПФ-6098-сон) билан шундай тартиб ўрнатилганки, унга мувофиқ 2021 йил 1 январдан 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмайди.

СКнинг 461-моддаси 2-қисми 10-банди нормалари бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида жойлашган солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

Прочитано: 337 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика