Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 04 / Солиқ солиш

Кимлар ҚҚСни чораклик асосда ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга ҳақли

 

Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ чораклик асосда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартибини тушунтирди. 

 

 – Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври чорак ҳисобланади. Мазкур норма 2020 йилда Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонида назарда тутилган. 2021 йилдан бошлаб ушбу норма Солиқ кодексига киритилди (СК 259-м. 2-қ.; 30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонун 2-м. 5-б.) Агар солиқ тўловчи ушбу талабларга мувофиқ бўлса, у солиқ органларига шахсий кабинет орқали хабарномани чоракнинг биринчи ойи учун солиқ тўлашнинг биринчи муддати келишидан кечиктирмай жўнатиши керак (10012_1 шакл my.soliq.uz порталида электрон солиқ ҳисоботи шакллари таркибида жойлаштирилган):

 

Хабарнома тақдим этиш муддати

 

Чораклик асосда тўлаш ҳуқуқига эга бўлиш даври

 

2021 йил 20 февралдан кечиктирмай

 

2021 йил I чорагидан бошлаб

 

2021 йил 20 майдан кечиктирмай

 

2021 йил II чорагидан бошлаб

 

2021 йил 20 августдан кечиктирмай

 

2021 йил III чорагидан бошлаб

 

2021 йил 20 ноябрдан кечиктирмай

 

2021 йил IV чорагидан бошлаб

 

 

 

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашни мисолларда кўриб чиқамиз:

 

1-Мисол. Солиқ тўловчи чораклик асосда ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга ҳақли

2021 йил I чорак учун ҚҚС ҳисоб-китобига 1-«Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» илованинг 010-сатри бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма қуйидагиларни ташкил этди:

январь учун – 100 млн сўм;

февраль учун – 500 млн сўм;

март учун – 800 млн сўм.

Солиқ тўловчи чораклик асосда ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга ҳақли. У 2021 йил 20 апрелдан кечиктирмай I чорак учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этади ва солиқни тўлайди, башарти у 20 февралга қадар чораклик асосда ҚҚС бўйича ҳисобот топшириш ва солиқни тўлашга ўтиш тўғрисида хабарнома берган бўлса. Агар у буни амалга оширмаган бўлса, I чоракда ҳар ойда ҚҚС бўйича ҳисобот топшириш ва солиқни тўлашга тўғри келади.

 

2-Мисол. Солиқ тўловчи чораклик асосда ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга ҳақли эмас

Солиқ тўловчи 2021 йил I чоракда ҚҚСни чораклик асосда тўлади. 2021 йил II чорак учун ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 010-сатри бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма қуйидагиларни ташкил этди:

апрель учун – 1 100 млн сўм;

май учун – 900 млн сўм;

июнь учун – 700 млн сўм.

II чоракда солиқ тўловчи чораклик асосда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга ҳақли эмас. 2021 йил 20 майдан кечиктирмай у апрель ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва солиқни тўлаши керак.

Бу ҳақда солиқ хизматига хабар бериш талаб қилинмайди.

 

3-Мисол. Солиқ тўловчи чораклик асосда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ҳуқуқини йўқотади

Солиқ тўловчи 2021 йил I чоракда чораклик асосда ҚҚС тўлаган. 2021 йил II чорак учун ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 010-сатри бўйича товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма қуйидагиларни ташкил этди:

● апрель учун – 100 млн сўм;

● май учун – 1 500 млн сўм;

● июнь учун – 800 млн сўм.

Солиқ тўловчи май учун якундан бошлаб чораклик асосда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ҳуқуқини йўқотади ва тегишинча, 2021 йил 20 июндан кечиктирмай апрель ва май учун солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва солиқни бюджетга тўлаши керак. 

 

Бунда апрель учун 20 июндан кечиктирмай ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш пеня ҳисоблашга сабаб бўлмайди ва СКнинг ­220-моддасига биноан солиқ ҳисоботини тақдим этмаслик сифатида баҳоланмайди.

Агар солиқ тўловчи чоракнинг қайсидир ойида ҳажмни 1 млрд сўмдан оширса, бу чоракда у ҳар ойда солиқни тўлаши ва ҳисобот топшириши керак.

Солиқ органлари солиқ тўловчини у чоракда бир марта солиқ тўлаш ҳуқуқини йўқотганлиги ҳақида хабардор қилади. Бироқ бундай хабарномани кутиб турмаган маъқул, тегишли ҳолатлар рўй берганда мустақил равишда ҚҚСни ҳар ойда тўлашга ўтинг.

Кейинги чоракларда солиқ тўловчи яна чораклик асосда ҚҚСни тўлаш учун хабарнома топшириш ҳуқуқига эга. Асосий шарти – реализация қилиш бўйича айланма ойда 1 млрд сўмдан ошмаслиги керак.

 

Агар корхона ўтган йили ҚҚСни чораклик асосда тўлаган бўлса ва бу вақтда ҚҚСни чоракда бир марта тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлмаган бўлса, 2021 йилда ҚҚСни чораклик асосда ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ҳақида хабарнома топшириш зарур эмас.

Прочитано: 362 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика