Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 04 / Солиқ солиш

Заргарлик буюмларини тайёрлаш ва реализация қилишнинг солиқ оқибатлари

 

Бизнинг фирма - айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси янги фаолият тури – олтиндан ясалган заргарлик буюмларини тайёрлаш ва реализация қилишни йўлга қўймоқда. Катта айланма қилиб, бир ойдан кейин умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишимиз эҳтимоли бор. Нафақат ўзимиз ишлаб чиқарган, балки ҳунармандларнинг («Hunarmand») буюмларини ҳам сотишни режалаштирмоқдамиз.

1. Олтиндан ясалган заргарлик буюмларини тайёрлайдиган ва реализация қиладиган корхона қандай умумбелгиланган солиқларни тўлайди?

2. Ҳунармандлар билан қимматбаҳо металлардан буюмлар тайёрлаш бўйича шартномаларни тузишга ҳақлимизми? 

 

1 Олтиндан ясалган буюмларни тайёрловчи ва реализация қилувчи корхона фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.

Бунда заргарлик буюмларини реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилган (СК ­243-м. 1-қ. 18-б.).

2019 йил 1 июлдан бошлаб навбатдаги йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари шакллантирилаётганда миқдорини ҳар йили индексация қилган ҳолда, олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун 1 граммига 1 000 сўм миқдорида йиғим жорий этилган (18.05.2019 йилдаги ПФ-5721-сон Фармоннинг 6-б.).

 

2 Ҳунармандлар «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари ҳисобланади. Ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ўз фаолиятларини Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган буюм ва товарлар (иш, хизматлар) турларининг рўйхатига мувофиқ ҳунармандчилик фаолияти йўналишларини кўрсатган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор сифатида юритадилар (17.11.2017 йилдаги ПФ-5242-сон Фармонга 1-илова). Ҳунармандлар амалга ошириладиган фаолият турига мос келадиган маҳсулот ёки товар (иш, хизматлар) ишлаб чиқариш, шунингдек уларни мустақил равишда ёки бошқа йўл билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ёки товарлар (иш, хизматлар) нархларини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга (29.07.2009 йилдаги 216-сон BMҚ билан тасдиқланган Низомнинг 16-б.). Рўйхатга кўра, ҳунармандлар заргарлик билан шуғулланиш, яъни қимматбаҳо металлардан маҳсулотлар тайёрлаш ҳуқуқига ҳам эга.



Шундан келиб чиқиб, фирма ҳунармандлар, шу жумладан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари билан қимматбаҳо металлардан маҳсулотлар тайёрлаш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 360 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика