Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 04 / Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни – 26 январь

Касбга садоқат ила…

 

Мамлакатимизда карантин тадбирлари давом этаётган бир пайтда жорий этилган чеклов чораларига қарамай, ташқи савдо операциялари республикамизнинг бирор бир ҳудудида бир муддат бўлса-да, тўхтагани йўқ. Бу жараённинг узлуксизлигини таъминлашда божхона хизмати ходимлари тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак бериш учун ташаббусни ўз қўлига олди. 

 

Юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли божхоначи бугун тадбиркорнинг ҳамкори, ёрдамчиси сифатида янгича қиёфада, янги имижда намоён бўлмоқда.

Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, «қоғозсиз ва электрон божхона» тамойилининг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган «рақамли божхона»ни шакллантириш бугун тизим олдидаги энг катта вазифалардан ҳисобланади. Мазкур вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли амалга ошириш, энг аввало, тадбиркорларга сифатли божхона хизматини кўрсатиш эса муносиб шарт-шароитлар яратишни тақозо этади.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳам ўз касбини севадиган, фидойи ва жонкуяр ходимлар хизмат қилиб келмоқда. Бошқарма томонидан 2020 йил давомида 8 млрд 016 млн сўмлик 374 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Тоҳир Деҳқонов бошчилигидаги тезкор ходимлар томонидан шу даврда жами 71 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган ва умумий қиймати 5,2 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ушлаб қолинган. Шундан 12 ҳолатда 129 млн сўмлик 331 329 дона пиротехника воситалари, 14 та ҳолатда 975,4 млн сўмлик тиббиёт буюмлари ва дори воситалари, гиёҳвандлик моддаси ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айлануви бўйича жами 7 та ҳолатда 13 туп наша, 58,24 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси ҳамда 86 дона психотроп таблеткалар ашёвий далил сифатида олинган. ТИФ соҳасида бўлимнинг «Божхона аудити» гуруҳи томонидан 5 та ҳолатда 3,5 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ундирилиши ­таъминланди.

Божхона хизмати майори Дилшод Норматов раҳбарлигидаги Божхона назоратини ташкил этиш бўлими ҳам 2020 йил давомида ижобий натижаларга эришди. Бошқарманинг божхона постлари томонидан «Авто» автоматлаштирилган ахборот дастурида 24 226 та ва «Темир йўл» автоматлаштирилган ахборот тизими дастурида 1 557 та Юкни етказиб бериш назорат қилиш китобчалари, 1 314 та Божхона кузатуви далолатномалари ва автотранспорт воситалари учун 14 375 та мажбуриятномалар расмийлаштирилиб, 5 305 та транспорт воситалари учун 625,9 млн сўмлик йиғимлар ундирилган ҳолда, божхона кузатуви амалга оширилди. Бундан ташқари, божхона постларида 3 552 та божхона кўриклари бўйича умумий назорат ишлари олиб борилган ва кўрик натижалари ўз вақтида ДБҚнинг ЯААТ дастурларига киритилган.

Шунингдек, божхона органлари фаолиятига янгидан жорий этилган «Хавфни бошқариш» тизимидан самарали фойдаланиш орқали ТИФ ва чегара божхона постларида ижобий натижаларга эришилмоқда. «Сирдарё» чегара божхона постидаги мавжуд «Инспекцион кўрик мажмуаси»дан самарали фойдаланиш натижасида 2020 йил давомида 50 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, 3 млрд 258 млн сўмлик товар-моддий бойликларнинг республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши олди олинди.

Божхона органларининг асосий вазифаларидан бири бўлган божхона тўловларининг ундирилиши бўйича белгиланган истиқбол режалар бажарилишида божхона хизмати майори Бекзод Масейтов бошчилигидаги Божхона тўловлари бўлими ва «Гулистон», «Сайхун» ҳамда «Ховос» ТИФ божхона постлари ходимлари томонидан 2020 йил учун белгиланган истиқбол режа кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилган. Хусусан, божхона тўловларининг тушуми режадаги 185,27 млрд сўм ўрнига 190,48 млрд сўмга ёки 102,8 фоизга бажарилди, Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг мониторинг гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида қўшимча 929 та ҳолатда 15,43 млрд сўм божхона тўловлари ҳисобланиб, ундирилиши таъминланди.

Ҳозирги кунда ҳар жабҳада эркаклар билан ёнма-ён туриб, эл-юрт корига яраб, чегараларимизда астойдил хизмат қилаётган аёллар кўпчиликни ташкил этади. Божхона ходимлари Санобар Абдуразакова, Мадина Бабаева, Мафтуна Раҳимзода, Саодат Жўраева, Ситора Кадирова, Роҳила Пирназарова, Гулчеҳра Кудиярова ва Рената Сибгатулиналар божхона хизмати самарадорлигини оширишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Маълумки, Президентимизнинг таклифи билан 2021 йил мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинди. Мамлакатимизда ёшларнинг ўз салоҳиятини намойиш этишига катта шарт-шароитлар яратилаётгани ҳам бежиз эмас. Бошқармамизда хизмат қилаётган ёш ходимларни ватанпарварлик ва миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, буюк тарихимизни ўргатиш, маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бошқарма ва божхона постларида хизмат қилаётган ёш божхоначилар бугунги кунда олган билим ва кўникмалари асосида божхона қонунчилигини такомиллаштириш ва тартиб-қоидаларни соддалаштириш, тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш, соҳага ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион ғояларни кенг жалб қилишга доир ўз таклифларини бериб келмоқдалар. Қолаверса, Сирдарё вилояти Ёшлар иттифоқи кенгаши ва бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ҳар бир тадбирларда ёш божхоначиларнинг фаол иштирок этиб келаётганини кўриш мумкин. 

Прочитано: 337 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика