Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 04 / Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни – 26 январь

Хизмат залворини ҳис этиб…

 

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида «Ватанга қасамёд»ни қабул қилиш тантанали тадбири бўлиб ўтди.

 

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси, божхона хизмати генерал-майори ­М.Азимов сўзга чиқиб, халқимизнинг асрий орзуси бўлган мустақиллик туфайли меҳнаткаш, мард ва саҳоватли, бағрикенг ва олижаноб халқимиз, айниқса ёшларимиз учун мисли кўрилмаган имкониятлар очилганини таъкидлади. «Ватанга қасамёд» қабул қилиш маросими 26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни арафасида ўтказилганида ўзига хос рамзий маъно бор. Зеро, соҳага кириб келаётган ёш авлод божхона хизматининг давлат иқтисодий манфаатларини ҳимоялашда ўрни беқиёс эканлигини англаб етиши даркор.

Давлат божхона қўмитаси раиси ўз сўзида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда ёшларнинг сифатли таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани хусусида гапирди. Шаффоф ва холис тарзда ўтказилган тест синовлари натижасида «курсант» деган шарафли номга сазовор бўлган юртимиз сарҳадларининг бўлғуси посбонларини муборакбод этди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшлар сиёсатида илғор қадамлар ташланди. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йилни мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилиши ҳам Янги Ўзбекистон ёшларига нисбатан кўрсатилаётган ғамхўрлик сиёсатининг мантиқий давоми бўлди.

Қасамёд қабул қилиш маросимида ҳар бир курсантнинг кўзидаги ҳаяжон унинг қай даражада масъулиятли ва шарафли хизмат – давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш залворини ҳис қилаётганидан далолат берар эди. Курсантлар Ватанимиз ва халқимизга содиқ бўлишга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларини муқаддас билган ҳолда унга риоя этишга, божхона органлари низомлари, бошлиқ ва командирларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришга, ўрнатилган тартиб ва интизомга қатъий риоя қилишга тантанали равишда қасамёд қилдилар.

Тадбирда 1-курс курсантларидан вакиллар сўзга чиқиб, давлатимизнинг юксак эътибори ҳамда ғамхўрлигини доимо ёдда тутган ҳолда халқ манфаатларига хизмат қилишдек олий мақсад билан билим олиш, келажакда етук мутахассис бўлишга ваъда бердилар.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 471 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика