Norma.uz

Самарқанддаги аксарият қурилиш объектининг паспорти йўқ

 

Самарқанддаги аксарият қурилиш объектининг паспорти йўқ

 

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Шукуров қурилиш соҳаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган семинарда таъкидлади.

 

Айни пайтда вилоятдаги қурилиш объектларида техник паспортлар жорий этилиши ҳамда қурилиш майдонларини ҳимоя тўсиқлари билан ўраган ҳолда иш олиб бориш қониқарсиз ҳолатда. Қурилиш объектларида белгиланган сифат мезонларига амал қилинмаяпти, кўп қаватли уй-жойлар қурилаётган жойларда шоурум (showroom) ташкил этилмаган. Шунингдек, баъзи ҳудудларда тегишли дастурлар доирасида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилишида ҳам камчиликлар жуда кўп.

– Қурилишга оид ҳужжатлар расмийлаштирилишида ҳам бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани оқибатида вилоятдаги 250 та объектнинг қурилиш ишлари тўхтатилди, – деди А.Шукуров.

– Энди белгиланган нормаларга амал қилинмаган ҳар қандай қурилиш объекти иши тўхтатилади ва унинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилади. Сифатсиз қурилган иморат учун қурилишга масъуллар халқ олдида жавоб беради.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 649 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика