Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 50 / Паспорт масалалари

Янгийўлликларга фуқаролик паспорти берилди

 

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги «Миллатлар дўстлиги» маданият саройида ташкил этилган тантанали маросимда Бош қонунимизда белгиланган ҳар бир модда мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди. 

 

Ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг мустаҳкам кафолати бўлган Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этишда муносиб ўрин эгаллашда мустаҳкам пойдевор экани таъкидланди.

Ўтган даврда ижро этувчи ҳокимиятни демократлаштириш ишлари ҳам изчил йўлга қўйилди. Бу Конституциянинг 7-моддасида мустаҳкамланган «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» деган улуғвор ғоянинг амалий ифодасидир.

Фуқароларимизнинг Конституцияда белгиланган давлат органлари ва муассасаларига, халқ вакилларига мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, оммавий учрашувларда мурожаатларни қабул қилиш тартиби жорий этилгани ҳам ўз самарасини бермоқда. Жумладан, туман прокурори жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратаётган бўлиб, ўтган даврда келиб тушган 979 та мурожаатнинг 562 таси бевосита туман прокуратурасида ҳал қилиниб, қаноатлантирилган. Мурожаатлар асосида 13 та жиноат иши қўзғатилган бўлиб, 217 млн сўмдан ортиқ зарар ундирилди. Янгийўл туманида ўтказилган тадбирда туман ҳокими У.Ялгашев томонидан ҳудудда яшовчи 20 нафар шахсга чинакам байрамона туҳфа сифатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти берилди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика