Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 50 / Паспорт масалалари

Фаоллик учун рағбатлантириш

 

Маҳалла қўмитасида ишлайман. Яқинда маҳаллада бир киши бедарак йўқолиб қолди. У руҳий хаста эди. Унинг қариндошлари яшаш жойидаги ички ишлар органларига мурожаат қилишди. Профилактика инспекторлари бу одамни топиш учун барча зарур чораларни кўришди, лекин топа олишмади. Бизда паспорт ишлари ва ҳарбий ҳисоб учун жавобгар бўлган ходим ишлайди. У ўзининг саъй-ҳаракатлари орқали ва касбий кўникмаларига таяниб, йўқолган одамни қидириб топди. Таъкидлаш жоизки, у бир кунга кеч қолганда йўқолган одам тирик қолмас эди.

Бедарак йўқолганларни қидиришда иштирок этган бундай фуқароларни рағбатлантириш назарда тутилган қонунлар мавжудми?

 

Ҳа, мавжуд.

Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.01.2018 йилдаги 15-сон қарори билан тасдиқланган) фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш тўғрисидаги таклифлар республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Ушбу ҳолатлар ҳақида икки ва ундан ортиқ фуқаро ёки жамоат ташкилоти ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органларга хабар берган тақдирда, бу ҳақда биринчи бўлиб хабар берган фуқаро ёки жамоат ташкилоти рағбатлантирилади (Низомнинг 5-б.).

Қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда фуқаролар ва жамоат ташкилотлари рағбатлантирилиши мумкин:

  • қасддан содир этилиши режалаштирилаётган ёки содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиши ёхуд тўхтатиши;
  • тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши натижасида жиноят содир этилишининг олди олиниши;
  • қасддан содир этилаётган жиноятни тўхтатиши ва уни тўлиқ фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;
  • фош этилмаган жиноят бўйича уни фош этишга кўмаклашувчи далилларни аниқлаши ёки уни содир этган шахслар ёхуд уларнинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши натижасида жиноятнинг фош этилиши;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахснинг яширинган манзили ҳақида хабар бериши, уни ушлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;
  • бедарак йўқолган шахс ҳақида берган маълумоти асосида унинг аниқланиши;
  • аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиши ва уни бевосита амалга ошириши;
  • жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларни амалга жорий этиши (Низомнинг 6-б.).

Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш юзасидан зарур ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш асослар мавжуд бўлган тақдирда, рағбатлантириш тўғрисидаги таклиф билан чиққан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан бажарилади. Улар жумласига: ички ишлар; прокуратура; МХХ; адлия; давлат божхона хизмати; давлат солиқ хизмати; меҳнат; таълимни давлат томонидан бошқариш; давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш; экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари киради.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек туман (шаҳар) даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар рағбатлантириш ташаббуси билан ҳудудий идоралараро комиссияга, республика даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар эса республика идоралараро комиссиясига таклиф билан чиқадилар (Низомнинг 7-б.).

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар раҳбарларининг фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш бўйича тақдимномаси ва унга илова қилинган асослантирувчи ҳужжатлар, рағбатлантириш учун асослар юзага келган кундан бошлаб 3 кун муддатда республика ёки ҳудудий идоралараро комиссияларга тақдим этилади (Низомнинг 8-б.).

Тақдимномага рағбатлантириш учун асос бўлувчи қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:

  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома;
  • жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор;
  • ушланган қидирувдаги шахсга нисбатан қидирувнинг бекор қилинганлиги тўғрисида прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг қарори ёки суднинг ажрими;
  • йиғилиш баённомаси нусхалари (Низомнинг 9-б.).

Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан тақдимнома ва бошқа асослантирувчи ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 10 кун муддатда фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилади (Низомнинг 10-б.).

Мазкур Низом талаблари бедарак йўқолган шахсларнинг яқин қариндошларига (ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари) нисбатан татбиқ этилмайди (Низомнинг 13-б.).

Фуқароларни пул маблағлари билан рағбатлантириш тегишли идоралараро комиссиялар томонидан қуйидаги миқдордаги тўловларни тўлаш йўли билан амалга оширилади:

  • туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари – МҲЭКМнинг 3,52 бараваригача;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро комиссиялари – МҲЭКМнинг 5,30 бараваригача;
  • Республика идоралараро комиссияси – МҲЭКМнинг 7,05 бараваригача миқдорда (Низомнинг 14-б.).

Қуйидагилар учун фуқаролар ташаккурнома ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирланади:

  • бедарак йўқолган шахсларни аниқлашда ёрдам кўрсатилиши;
  • аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиш ва уни бевосита амалга оширилиши;
  • жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларнинг амалга жорий этилиши (Низомнинг 16-б.).

Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун тақдирлаш, фуқаролар, шу жумладан жамоат ташкилотлари вакилларининг шахсий хавфсизлигини таъминлашни ҳамда уларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда, кенг жамоатчилик иштирокида, республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан, тантанали равишда амалга оширилади (Низомнинг 18-б.).

Прочитано: 211 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика