Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 50 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Квартира хоналарга бўлинмаганда қанча ипотека кредити берилади

 

Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди (7.12.2020 йилдаги ПФ-6126-сон Фармон). 

 

Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини бериш шартлари белгиланди:

а) кредитнинг энг юқори миқдори квартира майдонига ва у жойлашган ҳудудга боғлиқ бўлади:

Квартиранинг умумий майдони

 

Тошкент

 

Бошқа ҳудудлар

 

60 м2 гача

 

264 млн сўм

 

240 млн сўм

 

60 м2 дан ортиқ

 

352 млн сўм

 

320 млн сўм

 

 

б) кредит муддати – 20 йилгача (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда);

в) ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари тўланмайди.

Мазкур тартиб ва шартлар 2022 йил 1 январга қадар умумбелгиланган тартиб ва шартлар билан бир қаторда амал қилади. 2020 ва 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қийматини белгилашда бир хонали квартиралар ҳам инобатга олинади.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятининг чўл-адир ҳудудларида, истисно тариқасида, 2020–2021 йилларда якка тартибдаги намунавий уйлар қурилади. Вилоят ҳокимлиги аҳоли аризалари ва уй-жой бозорини ўрганиб чиқиб, аҳолининг реал тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда қурилиш ишларини ташкил этади. Бунда:

  • якка тартибдаги намунавий уйлар қурилиши рейтинг баҳоси Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган даражадан кам бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредит ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
  • уйларни аҳоли томонидан сотиб олиш учун Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 7.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 397 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика