Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 50 / Паспорт масалалари

Ўзбекистондан Россияга кимлар махсус рухсатномасиз кира олади?

 

Россия ҳукумати айрим мигрантлар учун чегарани очишга тайёр эканлигини ноябрь ойида Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, пандемия даврида қурилиш соҳасида ишчи кучининг етишмовчилиги юзага келган ва меҳнат мигрантларининг бир қисми уйига кетган ва Россияга қайтиб кела олмаяпти. 

 

Ўзбекистонда ҳам Россияда ишга эга бўлган муҳожирлар пандемия туфайли бу давлатга кириш мумкин ёки мумкинмаслиги билан қизиқмоқдалар.  

Ҳуқуқшунос Маърифат Каримова айни дамда кимлар Россияга тўғридан-тўғри ҳужжатсиз кира олиши масаласига аниқлик киритди.  

Пандемия туфайли кўпгина хорижий давлатларга кириш ва чиқиш тўхтатилган. Шу ўринда Россия Федерациясига ҳам. Ҳозирда Россияга расмий делегация аъзолари, яқин қариндошининг вафоти сабабли виза олган шахслар, Россия Федерациясида доимий яшовчи шахслар ва ҳаво йўллари орқали транзит йўналишида ҳаракатланувчилар кира олиши мумкин.  

Хорижий фуқаролар Россия Федерациясига кириши учун юқоридаги асослардан бирига эга бўлиши, COVID-19 коронавирус бўйича тест топширгани ва 72 соат давомида амал қилувчи манфий ПЗР-тест натижаси ҳақида маълумотнома, шунингдек, Роспотребнадзор сайтида www.rospotrebnadzor.ru эълон қилинган анкетанинг тўлдирилган шакли бўлиши лозим.

 

ЎзА.

Прочитано: 347 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика