Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 50 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2020 йилдаги 763-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (9.02.2017 йилдаги 66-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда. Улар қарор эълон қилингандан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. 

 

Хусусан, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ставкалар бўйича давлат божлари тўланади (илгари божлар янги таҳрирдаги Низомнинг 2-иловаси билан белгиланган эди).

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар ставкаларининг янги миқдорлари белгиланди (янги таҳрирдаги Низомга 2-илова).

 

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар 

СТАВКАЛАРИ

 

Амалга ошириладиган

ҳаракатлар

Йиғимлар миқдорлари

 

ўзи келиб

 

Интернет жаҳон ахборот

тармоғи орқали

I. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш*

 

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш

 

БҲМнинг 1 баравари миқдорида

 

 

БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида

 

II. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни бериш, махфий ахборот бундан мустасно

 

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма

 

Бепул

 

 

Бепул

 

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно

 

БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида

 

 

БҲМнинг 0,25 баравари миқдорида

 

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни бериш

 

БҲМнинг 5%и миқдорида

 

БҲМнинг 2,5%и миқдорида

 

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

 

БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида

 

БҲМнинг 0,25 баравари миқдорида

 

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно

 

Бир қатори – БҲМнинг 0,5%и миқдорида, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда

 

 

 

*2017 йил 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари учун бир вақтнинг ўзида

 

Тадбиркорлик субъекти – юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ариза шакли қўшимча позициялар билан тўлдирилди (Низомга 5-илова).

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган:

1) Низомнинг 19-бандига қуйидаги хатбошилар қўшилди, уларга асосан:

банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, муассислари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин;

банк ҳисобварағи тизимда жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан очилади. Бунда имзолаш ваколатига эга бўлган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва унинг имзо намуналари илова қилиниши лозим;

2) 40-банд қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун қуйидаги асослар билан тўлдирилди:

юридик шахснинг манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда - БҲМнинг 300 бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмаганлиги;

улушнинг бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда - муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги;

3) ўз навбатида, 41-банддан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассислари таркибида чет эллик юридик шахснинг мавжуд эмаслиги – янги таҳририда мавжуд эмас;

4) юридик шахс тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза шакли III1-«Мижознинг бенефициар мулкдори тўғрисида сўровнома», шунингдек VII1-«Ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш» бўлимлари билан тўлдирилди. Шу тариқа, давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда тадбиркор ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўяди.

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 4.03.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 366 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика