Norma.uz

Ишсиз россияликларга янги мақом берилиши мумкин

 

РФКП фракцияси депутатлари Давлат думасига фуқароларнинг «мажбурий ишсизлар» тоифасини жорий қилиш назарда тутилган қонун лойиҳасини киритдилар. Бу ҳақда «Парламентская газета» хабар берди. «Мажбурий ишсизлар» деб номланган янги мақомга эга бўлган россияликларга иш берувчисининг фаолияти тақиқланган тақдирда МҲЭКМдан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланиши лозим. 

 

Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ бўлган чекловлар амал қилган даврда кўпчилик якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятини тўхтатиб туришларига тўғри келганлиги туфайли шундай таклиф киритилмоқда.

Тушум мавжуд бўлмаганлиги сабабли иш ҳақи тўланиши кечиктирилиши ва тўланмаган ҳолатлар ҳам юзага келди. Бунда амалдаги қонунчилик доирасида ўз иш берувчилари томонидан иш билан таъминланмаган фуқаролар ишсиз деб эътироф этилади.

Ҳужжатга тушунтириш хатида айтилишича, «мажбурий ишсизлар» тоифасига юқори даражадаги тайёргарлик ёки фавқулодда ҳолат режими шароитида фаолияти вақтинчалик тақиқланган иш берувчининг ўз ходимларининг меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат функциялари бўйича ишлашини таъминлай олмайдиган фуқаролар киритилади.

Ишсизларнинг бундай тоифасига бундай фуқароларнинг ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган ва МҲЭКМдан кўп бўлмаган миқдорда бюджет маблағлари ҳисобидан нафақа тўланиши лозим. Дарвоқе мазкур даврда иш берувчи иш ҳақи тўламаслиги ҳамда ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилмаслиги керак.

Аввал Россия Меҳнат вазирлиги маълум қилганидек, коронавирус пандемияси даврида мамлакатда ишсизлик нафақасини олувчилар сони ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 5 бараварга ошган.

Прочитано: 472 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика