Norma.uz

Ёлғизлик тасдиғи сифатида

 

Ким томонидан қандай ҳужжатларга асосан нуронийлар ёлғиз деб белгиланиши мумкин? 

 

–  Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари қуйидаги ҳолатларда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар (ёлғиз кексалар ва ногиронлар) ҳисобланади:

  • фарзандлари (шу жумладан асраб олган фарзандлари) бўлмаганда, вояга етмаган ёки ногирон болалар бундан мустасно;
  • эри (хотини) ва ота-онаси бўлмаганда, кексалар ёки ногиронлар бундан мустасно;
  • васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаганда.

Ушбу ҳолат Ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳамда ёлғиз яшаётган кексалар ва ногиронларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида далолатномасига
(Низом 2-б. 6-хатбошиси, 18-б., Низомга 2-илова, ВМнинг 10.08.2015 йилдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган) асосан аниқланади.

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 216 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика