Norma.uz

Маълумотнома ўрнига

 

Ҳозир пенсияни расмийлаштиришда айрим ҳужжатлар ва маълумотномаларнинг нусхалари талаб этилмаяпти деб эшитдим.

Булар қандай ҳужжатлар ва маълумотномалар? 

 

– Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб ўрнатиладиган тартибга мувофиқ пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан қуйидагилардан фойдаланилади:

  • 2005–2016 йиллар даври учун жамғарилиб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;
  • 2016–2018 йиллар даври учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;
  • 2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан.
  • 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун пенсияни ҳисоблашда меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилаш «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мавжуд маълумотлардан.

Ушбу даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади (2.03.2020 йилдаги ПФ-5953-сон Фармоннинг 20-банди).

 

Маълумот учун!

I гуруҳ ногиронига ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаларини расмийлаштиришнинг ДАВРИЙЛИГИ ҲАР 12 ОЙГА белгиланади.

Прочитано: 344 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика