Norma.uz

БҲМ ёки ПҲБМ?

 

Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) ўртасида қандай фарқ бор? 

 

Базавий ҳисоблаш миқдори қуйидагиларни аниқлашда қўлланилади:

  • солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;
  • тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини;
  • давлат мукофотлари (шу жумладан, мукофот пуллари), идоравий мукофотлар, жумладан унвонлар, эсдалик ва кўкрак нишонлари учун назарда тутилган мукофотлар, шунингдек, озиқ-овқат ва йўлкира учун харажатлар қийматини қоплаш ва шу каби айрим компенсациялар миқдорларини (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 2-банди «б» кичик банди).

Бир ойда БҲМ миқдори 223 000 сўмга тенг (30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарорнинг 7-банди).

Пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори пенсиялар ҳамда пенсия таъминоти соҳасидаги устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларни ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ишлаб чиқаришда шикастланган, касб касаллигига чалинган ёки меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилган ходимларга зарар ўрнини қоплаш учун қўлланилади.

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ПҲБМ – ойига 262 470 сўм (30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон Фармоннинг ­2-банди).

Прочитано: 223 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика