Norma.uz

Етишмовчилик бўляпти

 

Яқинда турмуш ўртоғим вафот этди. Учта фарзандим билан ёлғиз қолдим. Ишлашимга қарамай, етишмовчилик бўляпти.

Мен ёки болаларим боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олишга ҳақлимизми? Ҳақли бўлсак, пенсия олиш учун нима қилишимиз керак? 

 

– Ҳа, болаларингиз ушбу пенсияни олишга ҳақли.

Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ва вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлганлар, хусусан, болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олишга ҳақлидирлар. Бунда ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмагандагина ушбу пенсия берилади.

Шу билан бирга ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 19, 20-м.).

Бунинг учун яшаш жойидаги туман Пенсия жамғармаси бўлимига ариза ва зарур ҳужжатлар билан мурожаат қилиш лозим. Пенсия жамғармаси бўлимида зарур ҳужжатлар рўйхати тақдим этилади.

Прочитано: 174 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика