Norma.uz

Қўшимча тўлов мавжуд бўлганда

 

Иш даврида узоқ муддат касаллик варақаси бўйича бетоблик даври стажга киритиладими? Буни маълумотнома билан тасдиқлаш лозимми? 

 

– Шахсга касаллик варақаси очилган давр учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади, бу меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмайди. Вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган ҳолатларда ходимларга тўланган қўшимча тўлов меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киритилади (СК 371, 374-м.; МК 285-м.).

Бунда кўрсатиб ўтилган (тиббиёт муассасалари томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари билан тасдиқланган) давр иш стажига фақат:

  • 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган;
  • 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган тақдирда киритилади.

Иш даврида бошланган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври давомийлиги ушбу иш жойи бўйича бериладиган маълумотномалар бўйича белгиланади (Низомнинг 64-банди, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).

Баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ҳам иш берувчи томонидан касаллик варақаси бўйича қўшимча тўлов тўланган ҳолатларда иш стажига қўшилиши мумкин.

Прочитано: 369 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика