Norma.uz

Имтиёзлар ҳақида

 

20 йилдан буён ОИТСга қарши курашиш марказида (кичик тиббиёт ходими лавозимида) ишлайман.

Пенсияга чиқишда бирор-бир имтиёзга эгаманми? 

 

– Мурожаатда аниқ жавоб беришга имконият яратадиган ҳолатлар кўрсатилмаган. Масалан, ОИТСга қарши курашиш марказларининг барчаси ҳам иммунодефицит вируси билан касалланган шахсларни даволовчи юқумли касаллик муассасалари ҳисобланмайди.

Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ 2 турдаги имтиёз мавжуд:

1) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида иммунодефицит вирусини юқтириб олган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари  умумбелгиланган ёшдан 5 йил олдин эркаклар – 55 ёшда, аёллар – 50 ёшда) пенсияга чиқиш ҳуқиқига эга бўладилар (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган 3-сон Рўйхатнинг I қисми XXV бўлими);

2) иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишланган давр – икки ҳисса баробарида имтиёзли тарзда иш стажига ҳисобланади (Қонуннинг 38-м. «г» кичик б.).

 

 

Маълумот учун!

Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида ногиронлик ПЕНСИЯСИ, иш стажидан ҚАТЪИ НАЗАР, тайинланади.

Прочитано: 196 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика