Norma.uz

Нуронийлар ҳақида ғамхўрлик қилиб

 

Онамнинг бувиси 100 ёшга тўлади.

Бунда унга қандайдир имтиёз ёки қўшимча тўловлар берилиши белгиланганми? Белгиланган бўлса, қандай ҳужжатларни тайёрлаш лозим? 

 

– 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100%и миқдорида ойлик қўшимча тўловлар ҳисобланади (14.04.2015 йилдаги ПФ-4715-сон Фармоннинг 1-б.). Ушбу тўлов бошқа турдаги пенсия устамалар миқдоридан ва ҳажмидан қатъи назар тўланади.

Қўшимча тўлов автоматик тарзда 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб амалга оширилади, ариза ёки бошқа қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди (АВ томонидан 21.05.2015 йилда 2675-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

Маълумот учун!

Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тўғрисида қарор чиқарган ҳолларда, текшириш тамом бўлиш муддатидан қатъи назар, пенсия тайинлаш учун ДАСТЛАБ МУРОЖААТ ҚИЛИНГАН САНА пенсия тайинлаш учун МУРОЖААТ ҚИЛИНГАН САНА ҳисобланади.

Прочитано: 927 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика