Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Паспорт масалалари

Бутун оила учун кўп марталик виза

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларига кўп марталик визаларни бериш мумкинми?

 

– Кўп марта фойдаланиладиган визалар уч йилгача муддатга ЎзР Ички ишлар вазирлиги томонидан хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади:

а) ваколатхона ходимининг аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, ЎзР Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси аккредитация қилинган фирмалар ва компаниялар доимий ваколатхоналари ходимларига берилади. Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонаси илтимосномаси асосида берилади;

б) хорижий фуқаронинг хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти штатига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистонда рўйхатга олинган хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти ходимларига берилади. Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг илтимосномаси асосида берилади;

в) Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган ёки аккредитация қилинган қўшма корхоналар ва 100% хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ходимларига, улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг меҳнат фаолияти кўрсатиш учун рухсатномасини олганларидан сўнг, агар икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро Битимлар билан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, берилади. Виза корхона илтимосномаси асосида берилади;

г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига визалар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг илтимосномалари асосида берилади;

д) хорижий инвестицияли корхоналарнинг муассислари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун (Тартибнинг 6-б., ВМнинг 408-сон қарорига 1-илова).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 551 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика