Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Паспорт масалалари

Кетишга улгурмади

 

Чет эл фуқароси карантин жорий этилгунига қадар бошқа хорижий давлатга доимий яшаш жойига кетиш учун пропискадан ўчган, бироқ чегаралар ёпилиб қолганлиги сабабли кетолмай қолган.

Ҳозир у Ўзбекистондаги аввалги яшаш жойига прописка қилиниши мумкинми? 

 

– Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлатдаги доимий яшаш жойига кетиши муносабати билан пропискадан ўчганидан кейин 1 йил давомида республикадан чиқиб кетолмаган, яъни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтолмаган тақдирда, улар тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (МваФРБ) томонидан аввалги яшаш жойи бўйича ёки республиканинг бошқа ҳудудларида доимий прописка қилинадилар.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс доимий прописка учун МваФР бўлимига республикадан чиқиб кетолмаганлигининг тўлиқ сабабларини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;
  • 16 ёшга тўлмаган шахслар учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);
  • уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
  • кетиш варақаси.

Прописка қилганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади (Низомнинг 21-1-банди, ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарорига 2-илова).

Прочитано: 826 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика