Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Хўжалик юритиш қоидалари

ЯТТ: чакана савдонинг ўзига хос жиҳатлари

 

Якка тартибдаги тадбиркорга 5 000 АҚШ долларидан ошмайдиган суммада товарларни олиб кириш шарти билан импорт қилинган товарлар билан чакана савдоси қилиш ҳуқуқига бўлган патент берилди. Маълумки, ЯТТ импорт билан шуғуллана олмайди, чунки у автоматик тарзда ҚҚС тўловчига айланади ва юридик шахслар қаторига ўтказилади.

ЯТТ импорт қилинган товарларни чакана савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлганда фаолиятни қандай тўғри юритиши мумкин (бу мутлақ импорт қилинган товарлар олди-сотдисими ёки маҳаллий товар ҳам мазкур тушунчага киритиладими)?

Патентда чакана савдо кўрсатилган бўлса, ЯТТ савдо шохобчасига (дқкон) эга бўлиши, унга терминал ва касса аппаратини ўрнатиши кераклигини англатадими?

ЯТТ товарни ҳужжатлар бўйича кирим қилмасдан туриб сотиши, яъни бозордан жисмоний шахс сифатида сотиб олиши ва кейинчалик устама нарх қўйиб сотиши мумкинми? 

 

Импорт ва чакана савдо бир ойда товарлар 5 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмайдиган қийматда олиб келиниши шарти билан якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига киритилади (Рўйхатнинг 5-б., ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова).

Товарлар импорти ва чакана савдосидан иборат фаолият тури бошқа турлари билан бир вақтда асосий ёки қўшимча фаолият тури сифатида танланмайди (Аризага 6-изоҳ, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 4-илова). Яъни ушбу фаолият тури ЯТТ уни танлаганда ягона бўлиши лозим.

ЯТТ турғун савдо шохобчаси ёки савдо комплексларида талабларга риоя қилган ҳолда ўзи импорт қилган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланиши мумкин (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг IV, V бўлимлари). Электрон тижоратда НКМ ва турғун савдо шохобчаси бўлиши шарт эмас (ВМнинг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарори).

Товарларни импорт қилувчи ЯТТ товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олган тушумининг миқдоридан қатъи назар, ҚҚС тўловчи деб эътироф этилади (27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармоннинг ­2-банди «б» кичик банди). Шунингдек Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтадиган ЯТТ ҚҚС тўловчи деб эътироф этилади (СК 237-м. 1-қ. 6-б.). Бироқ бундан юридик шахс бўлиб қолмайди. ЯТТ ҚҚС тўловчи сифатида ўз фаолиятини давом эттираверади.

ЯТТ ҳужжатлар бўйича кирим қилмасдан туриб товарларни сотиб олиши ва сотиши мумкин эмас. Бундай фаолият солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб қаралади (СК 222-м.). Якка тартибдаги тадбиркор томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) олинган манбаларни тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади (АВ томонидан 19.03.2019 йилдаги 3143-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 8-банди):

  • шартнома;
  • товарлар (ишлар, хизматлар) олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади (Низомнинг 9-б.):

  • НКМ умумий кўрсаткичи;
  • ҳисоб-китоб терминаллари чекларининг нусхаси.

Яъни бундай ҳужжатларнинг ЯТТда бўлиши шарт.

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 438 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика