Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Хўжалик юритиш қоидалари

Муҳр – жисмоний шахснинг хоҳишига кўра

 

Юридик ва жисмоний шахс ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган. Унинг шартларига кўра ижрочи кўрсатган хизматлар буюртмачи томонидан кўрсатилган хизматларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилган ҳолда қабул қилиб олинади. Ижрочи далолатномани ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Жисмоний шахс кўрсатилган хизматларни топшириш-қабул қилиш далолатномасини, ФҲШга қўшимча битимларни қўшимча тарзда тасдиқлаш учун шахсий муҳрига эга бўлиши мумкинми? Муҳрда қандай маълумот кўрсатилишига рухсат берилади? 

 

– Жаҳон банки ва «Бизнесни юритиш» халқаро молия корпорациясининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада ошириш бўйича «Йўл харитаси»да (5.02.2019 йилдаги ПҚ-4160-сон қарорга 1-илова) қонун ҳужжатларидан муҳр мавжуд бўлиши талабини ҳамда ҳужжатларнинг барча шакллари ва бланкаларидан «Муҳр ўрни» бандини чиқариб ташлаш назарда тутилган ­(1-бўлим 2-банд). Муҳр ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (АВда 27.10.2001 йилда 1077-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2018 йилда ўз кучини йўқотган деб эътироф этилган. Ҳозирча янги ҳужжат қабул қилинмаган.

Қонунчиликда жисмоний шахс шахсий муҳрига эга бўлишини тақиқловчи НҲҲ мавжуд эмас. Тарафлар томонидан шартномани тасдиқлаш шартномага нисбатан қўйиладиган қўшимча, бироқ мажбурий бўлмаган талаб ҳисобланади (ФК 107-м. 5-қ.).

Жисмоний шахснинг муҳрида кўрсатиладиган маълумотларга келсак, унда герб тасвирини жойлаштириш, давлат расмий номини кўрсатиш тақиқланади («Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида»ги Қонуннинг 4-м.; ВМнинг 11.10.2014 йилдаги 286-сон қарорига 1-илова). Юридик шахснинг муҳрига ўхшаб, унда жисмоний шахснинг Ф.И.О., фаолият турини кўрсатиш мумкин.

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 355 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика