Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Паспорт масалалари

Пандемиядан кейин меҳмонга

 

Пандемия тугаганидан кейин Қозоғистондаги қариндошларимизни меҳмонга чақирмоқчимиз.

Улар учун турар жой тақдим этадиган уй эгаси нималарни билиши лозим?

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб уларнинг ҳаракатланиш тартиби қандай?

Қариндошлар дам олиш уйлари ёки санаторийларга расмийлаштирилган тақдирда, уларни таклиф қилган шахс нималар қилиши лозим?

 

– Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда шахсий ишлар бўйича таклиф қилган ва уларга уй-жой майдонини берган шахслар қуйидагиларга мажбур:

  • уларни қуйидаги йўллар билан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш чораларини кўрадилар:
  • агар чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат этиш орқали хабардор қилиш;
  • агар чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тўлиқ 30 кундан ошмаса, Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат этиш орқали;
  • чет эл фуқаролари учун белгиланган Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тугаганидан кейин уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига ёрдам беришлари шарт.

Бу шахслар томонидан чет эл фуқароларига уй-жой, транспорт воситалари бериш ёхуд бошқа хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари бузилишига олиб келиши олдиндан маълум бўлган ҳолларда ушбу шахсларнинг чет эл фуқароларига уй-жой, транспорт воситалари беришига ёхуд бошқа хизматлар кўрсатишига йўл қўйилмайди  (ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова).

Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ўзларига ташриф учун рухсат берилган ҳудудидагина ҳаракатланишлари шарт.

Чет эл фуқаролари вақтинча бўлиш пунктига етиб келганларидан кейин таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар уларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида Дастур воситасида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш орқали вақтинча рўйхатдан ўтказишлари шарт.

Жойлаштириш воситаларида ёки даволаш муассасаларида турган чет эл фуқаролари мазкур муассасаларда ҳисобдан ўтадилар.

Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномаларига эга бўлган чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш уларнинг муайян яшаш жойида турадиган даври учун амалга оширилади. 3 суткадан то 6 ойгача даврга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ўчирмаган ҳолда амалга оширилади. Хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга жўнаб кетаётганлардан ташқари бошқа шахсларни 6 ойдан ортиқ муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ўчирган ҳолда амалга оширилади (Қоидалар 14-б.).

Қабул қилувчи ташкилотлар йўналиши бўйича келган чет эл фуқароларининг чегара зонасига ва ташриф учун ёпиқ бўлган жойларга кириши ҳамда ҳаракатланиши:

  • ушбу ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари асосида;
  • шахсий ишлар билан келган чет эл фуқароларининг чегара зонасига ва ташриф учун ёпиқ бўлган жойларга кириши ҳамда ҳаракатланиши чет эл фуқароларининг шахсий ёзма аризалари асосида фақат ички ишлар органларининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

Қабул қилувчи ташкилотларнинг илтимосига кўра чет эл фуқароларига кўп марта кириш ва ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши мумкин (Қоидалар 15-б.).

Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган чет эл фуқароларининг ЎзР ҳудудида ҳаракатланиш тартиби, агар Ўзбекистон иштирокчиси бўлган халқаро келишувларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки томонлама шартномалар билан ва тенглик асосида белгиланади (Қоидалар 16-б.).

Ўзбекистондаги турар жойини ушбу Қоидаларни бузган ҳолда ўзгартирган чет эл фуқаролари ички ишлар органларининг талаби билан олдинги турар жойларига қайтишлари ёки танлаган бориш пунктларига мувофиқ юришлари шарт (Қоидалар 18-б.).

Прочитано: 28 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика