Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Паспорт масалалари

Ишончнома бўйича ёзиб берилади

 

Июль ойида квартира сотиб олдим. Сотиб олиш чоғида нотариусда ушбу квартирада прописка қилинган барча оила аъзолари 30 кун ичида пропискадан чиқиш мажбуриятини имзоладилар. Бироқ прописка қилинганлардан бири ҳали пропискадан ўчмасдан қамоққа тушиб қолди.

Уни қандай пропискадан чиқариш мумкин?

 

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади (Низомнинг 11-б., ВМнинг 845-сон қарорига 1-илова).

Шу тариқа, сотилган квартирада доимий прописка қилинган ва айни пайтда қамоқда бўлган шахсни пропискадан чиқариш учун маҳкум жазони ўтаётган жойида ундан пропискадан чиқариш тўғрисидаги ишончномани ўз номингизга ёзиб беришини талаб қилишингиз лозим. Ишончномани талаб қилиб олиш имконияти бўлмаган тақдирда,  унинг уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотиши тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Прочитано: 20 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика