Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Йўлни ҳокимият таъмирлайди

 

Турар жойга туташ бўлган автомобиль йўлининг тирбанд қатнов қисмига асфальт ётқазилиши учун жамоавий мурожаатни қайси инстанцияга ёзиш керак? 

 

– Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўллари қуйидагича таснифланади:

  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
  • шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўчалар;
  • хўжалик автомобиль йўллари («Автомобиль тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси).

Саволдан келиб чиқадиган бўлсак, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўчалар ҳақида сўз бормоқда. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўчалар шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларда жойлашган бўлади. Шаҳарлардаги кўчалар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари – ҳокимликлар тасарруфида бўлади (Қонуннинг 10-моддаси).

Автомобиль йўлларининг таъмирлаш ва сақлаш ушбу йўллар тасарруфида бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан таъминланади (Қонуннинг 15-моддаси).

Бундан келиб чиққан ҳолда сиз йўлнинг қатнов қисмини таъмирлаш, асфальт ётқазиш масалалари бўйича туман ёки вилоят ҳокимиятига мурожаат қилишингиз лозим.

 

Нурали Нурмуҳамедов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 27 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика