Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Мулкдорга – устувор ҳуқуқ

 

Маҳаллий Кенгаш қоидаларни (ВМнинг 16.11.2019 йилдаги 911-сон қарорига 1-илованинг 15, 16-бандлари) бузган ҳолда, якка тартибдаги уйлар жойлашган ер участкасининг олиб қўйилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида мулкдорларни мўлжалдаги лойиҳа билан олдиндан келишмасдан хабардор қилди ва улар битим тузишлари керак бўлган ягона инвесторни маълум қилди. Мулкдорлар Кенгаш томонидан қабул қилинган қарор регламенти, инвесторни танлаш жараёни, тендер ўтказиладиган вақт ҳақида маълумот берилмаган ҳолда хабардор қилинди.

Кенгашнинг ҳаракатлари қонунийми?

 

Кенгашнинг ҳаракатлари қонунийлиги суд томонидан баҳоланиши мумкин.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тақдимот ва бошқа материалларни кўриб чиқишда уларни очиқ муҳокама қилиш назарда тутилади (Низомнинг 2-боби 4-параграфи, ВМнинг 16.11.2019 йилдаги 911-сон қарорига 1-илова). Очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисидаги қарор халқ депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинади. Бир қатор ҳолатларда очиқ муҳокамани ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин. Инвестиция лойиҳасини очиқ муҳокама қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин қарор ҳокимиятга ўзининг расмий сайтида эълон қилиш учун юборилади   (Низомнинг 24, 27, 28-б.).

Очиқ муҳокама халқ депутатлари Кенгашининг очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 20 кун мобайнида ўтказилади. Кўчмас мулк объектлари мулкдорларига очиқ муҳокама ўтказиш санаси ва жойи кўрсатилган ёзма равишдаги хабарнома Кенгашнинг очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 2 кун мобайнида (бироқ очиқ муҳокама ўтказиладиган кундан камида 7 кун олдин) инвестор томонидан юборилиши шарт. Шунингдек ҳокимиятнинг расмий сайтларида, ОАВда ҳамда Интернет тармоғида ҳар куни эълон бериш орқали хабардор қилинади (Низомнинг 30, 31-б.).

Очиқ муҳокама ОАВ иштирокида ўтказилади. Унинг якуни бўйича баённома расмийлаштирилади ҳамда инвестор ва барча мулкдорлар томонидан имзоланади,  сўнгра ҳокимиятнинг расмий сайтида эълон қилинади (Низомнинг 33-б.).

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга бўлган мулкий ҳуқуққа келадиган бўлсак, тақдимот материаллари келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида ҳокимият кўчмас мулк объектлари мулкдорларига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича устувор ҳуқуқидан фойдаланиш бўйича таклифни ёзма равишда тақдим этиши шарт (Низомнинг 15-б. 2-хатбошиси). Аҳоли пунктлари бош режаларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига объектларни қуриш қисмини ижро этиш доирасида ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш биринчи навбатда бевосита тегишли ҳудудда жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорига таклиф этилади (Низомнинг 16-б. 1-хатбошиси).

Шу тариқа, инвестиция лойиҳасида уни очиқ муҳокам қилиш назарда тутилган. Тегишли қарор халқ депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинади. Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларини очиқ муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш инвестор томонидан таъминланади, шунингдек ҳокимият сайтида ҳар куни эълон бериш орқали хабар қилинади. Кўчмас мулк эгаси инвестиция лойиҳасини амалга оширишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 504 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика