Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Кадрлар бўлими

Рад этиш ноқонуний

 

Ходим 26.08.2013 йилда ишга қабул қилинган. 2020 йил бошланмасидан йиллик таътиллар жадвали тузилган. 2020 йил март ойида ходим 26.08.2019 йилдан 26.08.2020 йилгача ишланган давр учун таътил олган. Оилавий шароитига кўра 2020 йил октябрь ойида ходим МКнинг ­143-моддасига асосан (йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади) 26.08.2020 йилдан 26.08.2021 йилгача бўлган давр учун меҳнат таътили беришларини сўраган. Ходимга таътил бир йилда бир марта берилишига асосланиб таътил берилмаган, чунки жорий йилда у таътил олиб бўлган.

Меҳнат таътили берилиши рад этилиши қонунийми?

 

Иш даври календарь йилнинг ўртасидан (мазкур ҳолатда – 26 августдан) бошланган ҳолатларда, иш даври тугагунига қадар биринчи меҳнат таътили ва иш даври бошлангандан кейин иккинчи таътил берилиши мумкин. Бу қонун ҳужжатларига зид бўлади. Ҳар ҳолда ортиқча таътил тақдим этилмайди.

26.08.2020 йилдан 25.08.2021 йилгача бўлган давр учун таътил фақат 2020 йил 26 августдан кейинги исталган даврда берилиши мумкин. Таътил беришнинг бундай вариантлари таътиллар жадвалини тузишда ҳисобга олиниши лозим. Таътиллар жадвалида жорий календарь йилида иккинчи таътил берилиши назарда тутилмаган бўлса, иш берувчи буни рад этишга ҳақли.

Иш берувчи ўзларига қулай бўлган вақтда таътил оладиган ходимлар рўйхатини ёддан чиқармаслиги лозим (МК 144-м. 3, 4-қ.). Ходим ушбу рўйхатга киритилган бўлса, унга жадвалдан ташқари таътил беришни рад этиб бўлмайди, бунда навбатдаги иш даври бошланганидан кейин таътил берилади.

Карантин даврида мактабгача таълим муассасаларининг фаолияти тўхтатиб турилган пайтда ходимга меҳнат таътили, агар унинг боғчага чиқадиган ёки 1-синфдан 4-синфгача бошланғич мактаб ёшида бўлган болалари бўлса, жадвал бўйича эмас, балки унинг хоҳишига қараб берилиши мумкин (АВ томонидан 28.03.2020 йилда 3227-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1, 2-бандлари).

Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланиши мумкин, бунда ходимни таътил жадвалидан ташқари бўлган иш даврида таътилга чиқишни сўрашга мажбур қилган сабаблардан келиб чиқилади (МК 144-м. 5-қ.).

Таътил беришда унинг муддати тугашига яқин меҳнат шартномаси бекор  қилинадиган ҳолатларда ходимга фойдаланилган, бироқ ишлаб берилмаган таътил кунлари учун тўланган тўлов ушлаб қолиниши тушунтирилиши лозим (МК 164-м. 2-қ. 4-б.).

Таътил берилган давр тугайдиган сана қанчалик яқин бўлса, ишдан бўшатишда ушланмалар миқдори шунчалик кам бўлади ва аксинча.

Прочитано: 26 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика