Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Кадрлар бўлими

Маълумотноманинг ҳақиқийлигини текширинг

 

Корхона ходими кетма-кет 4 кун ишга келмаган. У ишга чиққанидан кейин рўйхатдан ўтказилмаган ва берилган санаси қайд этилмаган маълумотнома нусхасини тақдим этган. Маълумотномада қуйидаги маълумотлар келтирилган: Ф.И.О., туғилган йили, амбулатор даволанишда бўлган даври, ташҳис, имзо, лавозими кўрсатилган (маълумотномада амалдаги «бош шифокор ўринбосари» лавозими ўрнига «шифокор» кўрсатилган), шифокорнинг шахсий муҳри, «касаллик варақалари учун» ёзуви билан учбурчакли муҳр босилган, муассаса номи кўрсатилган ва даволаш муассасасининг тўртбурчакли муҳри босилган. Бундан ташқари, ушбу маълумотнома белгиланган шаклларга: 094х, 095х ва 138х – мувофиқ келмайди Маъмуриятнинг маълумотноманинг асл нусхасини топшириш талабига ходим асл нусха даволовчи шифокорда қолган деб жавоб қилган.

Тақдим этилган меҳнат лаёқатсизлик тўғрисидаги маълумотнома нотўғри расмийлаштирилган бўлса, иш берувчи ходимни узрли сабабларсиз ишда бўлмаган деб ҳисоблаб, уни меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузганликда айблаган ҳолда ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми? 

 

Меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилишда бу ҳолат ички меҳнат тартиби қоидаларига мажбурий тартибда киритилган бўлиши лозим.

Шунингдек ушбу ҳолат ташкилотингиздаги меҳнат шартномаси шартларида, интизом тўғрисидаги низом ёки уставда назарда тутилган бўлиши мумкин (МК 100-м. 2-қ. 4-б.).

Бундай ҳуқуқбузарлик юқорида айтиб ўтилган ҳужжатларнинг биронтасида назарда тутилган бўлса, у қўпол равишда эканлиги ёки йўқлигини якка тартибда ва холис ҳал этиш лозим.

Шу муносабат билан, меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилиш бир вақтнинг ўзида интизомий жазо ҳам ҳисобланади, барча таомиллар назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилиши керак (МК 182-м.).

Шунингдек даволаш муассасасидан маълумотноманинг ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш учун унинг дубликатини (агар ҳақиқий нусхаси йўқолган бўлса) беришни сўраш тавсия этилади. Бу ходим қонуний ишдан бўшатилганлиги туфайли уни ишга тиклашларини сўраб судга мурожаат қилган ҳолатларда қўшимча муаммоларни четлаб ўтишда асқотиши мумкин. Тиббий муассасанинг расмий жавоби ҳақлигингизни исботлашга ёрдам беради, тиббий муассаса раҳбарлари эса белгиланган тартибда зид ҳолда маълумотномани расмийлаштирган ва берган мансабдор шахсни аниқлаб берадилар ҳамда ходимнинг амбулатор даволанишда бўлганлиги далилини текшириб кўрадилар.

Ҳозирги пайтда тиббий муассасалар зиммасига жуда кўп қўшимча ишлар юкланган, даволовчи шифокор ходимга маълумотномани ёзиб берган ва ишлар кўплиги сабабли унга рўйхатдан ўтказиш ва муҳр бостиришни айтишни унутган бўлиши мумкин. Маълумотларни расмийлаштириш таомили ҳақида барча жиҳатларни кўпчилик билмайди. Маълумотномани рўйхатдан ўтказишдаги хатолик ходим ҳақиқатан ҳам бетоб бўлмаганлигини англатмайди. Судга мурожаат қилган ходим эса ишга тиклашларига эришиши мумкин, бу корхона ортиқча харажат бўлиши мумкин. Айниқса бунинг учун тиббий муассасадан маълумотноманинг ҳақиқийлиги ҳақида суриштириш керак бўлади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 348 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика