Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди

 

Вазирлар Маҳкамаси 9.11.2020 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 700-сон қарорни қабул қилди (қарор матни «СБХ» ушбу сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда). 

 

Президентнинг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш учун кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди:

божхона органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;

  • рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимларини бекор қилиш ва уларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
  • товарларни божхона ҳудудида ва унинг ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкаларини пасайтириш;
  • божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғимини жорий этиш.

 

Божхона йиғимлари ставкалари

Божхона йиғими тури

 

Ставкаси

 

Қуйидагиларнинг божхона расмийлаштируви учун*:

 

а) божхона юк декларацияси (БЮД)ни тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги товарларни тегишли божхона режимларида («экспорт», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш», «транзит», «йўқ қилиш», «вақтинча сақлаш», «давлат фойдасига воз кечиш» ва мазкур банднинг «г» ҳамда «д» кичик бандларида кўрсатилган товарлардан ташқари):

 

$10 000 гача

 

1 БҲМ**

 

$10 000 дан 20 000 гача

 

1,5 БҲМ

 

$20 000 дан 40 000 гача

 

2,5 БҲМ

 

$40 000 дан 60 000 гача

 

4 БҲМ

 

$60 000 дан 100 000 гача

 

8 БҲМ

 

$100 000 дан 200 000 гача

 

15 БҲМ

 

$200 000 дан 500 000 гача

 

30 БҲМ

 

$500 000 дан 1 000 000

 

58 БҲМ

 

$1 000 000,01 ва ундан ортиқ

 

75 БҲМ

 

б) «Экпорт» божхона режимида БЮДни тақдим этишда:

 

$20 000 дан

 

50% БҲМ

 

$20 000 дан 40 000 гача

 

1 БҲМ

 

$40 000 дан 60 000 гача

 

2 БҲМ

 

$60 000 дан 100 000 гача

 

3 БҲМ

 

$100 000 дан 200 000 гача

 

5 БҲМ

 

$200 000 дан 500 000 гача

 

10 БҲМ

 

$500 000 дан 1 000 000 гача

 

25 БҲМ

 

$1 000 000 ва ундан ортиқ

 

50 БҲМ

 

в) «Божхона ҳудудида қайта ишлаш», «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» ва «транзит» божхона режимларида БЮДни тақдим этишда – БЮДнинг асосий варағи учун

 

50% БҲМ

 

ҳар бир қўшимча варағи учун

 

25% БҲМ

 

г) Юридик шахслар томонидан нақд чет эл валютасини олиб келишда БЮДни тақдим этишда (бир дона декларация учун);

 

2,5 БҲМ

 

д) товарларни божхона кирим ордерини қўллаш орқали;

 

25% БҲМ

 

БЮДни ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш учун (қоғоз шаклдаги БЮДда бир дона БЮД учун, электрон шаклдаги БЮДда бир дона БЮДни тузатиш шакли учун)

 

25% БҲМ

 

Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан*** ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун («экспорт» божхона режими бундан мустасно):

 

а) божхона органлари иш вақтидан ташқари (18.00 – 9.00)****, дам олиш ва байрам кунлари (ҳар бир БЮД учун);

 

2 БҲМ

 

б) божхона органи ходими томонидан (унинг иштирокида) исталган божхона назорати давомида божхона кўригини, кўздан кечирувни, қайта юклаш операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни бажарганлиги (бир соатлик иш учун)*****: кундузги вақтда (9.00 – 18.00 иш вақтида);

 

 25% БҲМ

 

Божхона органлари иш вақтидан ташқари (18.00 – 9.00), дам олиш ва байрам кунлари

 

2 БҲМ

 

Эгаси божхона органи бўлган божхона омборида товарларни сақлаганлик учун (ҳар бир сутка учун)******:

 

дастлабки 10 сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) 1 тонна (брутто) учун;

 

3% БҲМ

 

ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) 1 тонна (брутто) учун

 

4% БҲМ

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта автотранспорт воситасини қуйидаги масофаларга божхона ҳамроҳлигида кузатиб борганлик учун:

 

200 км масофагача;

 

2 БҲМ

 

200 км дан ортиқ масофагача

 

5 БҲМ

 

Дастлабки қарорни қабул қилганлик учун*******

 

75% БҲМ

 

Автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун

 

Олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучи учун БҲМнинг 0,7 %и миқдорида*******

 

Божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун

 

1 БҲМ

 

 

*Товарларни «давлат фойдасига воз кечиш», «йўқ қилиш», «вақтинча сақлаш» божхона режимларига расмийлаштирганлик учун божхона йиғимлари ундирилмайди;

**БҲМ – базавий ҳисоблаш миқдори;

***Божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган ходим хизмат олиб борадиган божхона пости ва унга бириктирилган божхона омбори, эркин омбор ҳамда бож олинмайдиган савдо дўкони божхона расмийлаштируви жойлари ҳисобланади;

****Божхона органлари иш вақтидан ташқари (18.00 – 9.00) вақт бу, божхона юк декларациясини расмийлаштирган пайт (БЮДнинг «D» графасига божхона органи томонидан белги қўйилган вақт) ҳисобланади;

*****Божхона органи томонидан бир соатдан кам бўлган вақт сарф қилинган тақдирда, божхона йиғими бир ходимнинг тўлиқ бир соат иш вақти учун ундирилади;

******Суд қарорига асосан давлат фойдасига ўтказилган ёки йўқ қилинадиган товарларни сақлаганлик учун йиғим ундирилмайди;

*******Товарни таснифланиши бўйича дастлабки қарор бекор қилинганда, ўзгартирилганда ёки қайтиб олинганда уни қабул қилганлик учун тўлов қайтарилмайди;

********Умумий ҳисобланган йиғимлар қиймати, транспорт воситасини «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштиргандаги тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан ошмаслиги шарт. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) 10.11.2020 йилда эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 387 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика